Селюк: "Ҳусанов қанақасига 50 млн туради? Максимум – 20!"
13 янв 2025 18:34
Новости
Селюк: "Ҳусанов қанақасига 50 млн туради? Максимум – 20!"

"Мен Хусановни анчадан бери биламан. У Беларуснинг “Энергетик-БГУ” жамоасида ўйнаганида футболчим билан бир хонадонда яшаган. Кўриб турганингиздек, у ўзини кўрсатган ва "Ланс" қизиқишига сабаб бўлган. Кейинроқ Францияга йўл олган. Шу ерда савол туғилади: нега Россия клублари уни пайқамади? Биласизми, баъзан Беларусь ва Ўзбекистондан бўлган футболчиларни РПЛ спорт директорларига таклиф қилсангиз, улар сизга худди сиз хоккейчи ҳақида гапираётгандек қарашади... Ғалати ҳикоя, алоҳида мавзу. Шунчаки тез-тез оёқларингизга қарашингиз керак, булутларда учиб, юлдузларга боқмасдан. Агар сизда 10 млн бўлса, албатта, кимнидир олиб келасиз. Лекин, тушунинг, Ҳусановни топиш пул тўлашдан кўра қийинроқ.
Ҳусановнинг Францияга мослашиши учун бироз вақт керак бўлди. Бу мавсумда эса у ўзини яхши кўрсатди ва энди, айтганларидек, уни "Манчестер Сити" сўраб келди.
Яна бир нарса, ОАВда пайдо бўлган суммалардан ҳайратдаман. Қанақа 50 миллион? Нималар деяпсиз? Мен бунга ишонмайман. Қандайдир ўйин бўлаётганга ўхшайди. 15 млнга ишонган бўлардим. Максимум – 20. 40 млн ва қандайдир бонуслар ҳақида ёзишмоқда.
Бошқа томондан, "Сити"да жуда кўп пул бор. Эҳтимол, улар бундай харидни амалга оширишга қарор қилишган. Билмадим... Лекин 50 миллион, албатта, жуда кўп! Дунёда марказий ҳимоячи учун шундай пул тўлайдиган кўплаб клубларни биласизми? Мен – йўқ.
Эшитинг, ёзда "Рома" Довбикни "Жирона"дан сотиб олди. 30 миллион эвазига. Бунда эса 50 ҳақида гап кетмоқда...", – деди Селюк.
Аввалроқ ёш футболчининг ўтиши ҳақида Хайрулла Каримов, Сервер Жепаров ва Тимур Кападзе фикрлари билан ўртоқлашган эди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Комментарии