RU

Последние новости

01:00Испания кубоги. "Барселона" — "Атлетико" 0:0 (матнли трансляция)  0 00:33Туркия кубоги. "Истанбул Башакшехир" ғалаба қозона туриб мағлубиятга учради ва мусобақадан чиқиб кетди, Шомуродов ва Файзуллаев тўлиқ ҳаракат қилди  21 00:16Атланта шаҳри Жаҳон чемпионати давомида Ўзбекистон миллий терма жамоси базаси вазифасини ўтайди  2 00:10"Комо" — "Интер". Италия кубоги ярим финал ўйини учун таркиблар маълум  1 00:05"Барселона" — "Атлетико". Таркиблар маълум  33 00:04"Вулверхэмптон" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  1 23:40Илҳом Мўминжонов: "ПРО-Лига янги мавсуми жуда қизиқарли ўтишига ишончим комил"  0 23:01"Барселона" Бастонини ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Интер" нархни эълон қилди  1 22:13"Пахтакор-Фарм" устози Бобур Абдураҳмонов: "Про лига ёш футболчилар учун яхши тажриба бўлади"  0 21:10Родриго учун мавсум якунланди  13 21:01Азамат Алланиёзов: "Арал"нинг мақсади — чемпионлик, мавсум бошланишини сабрсизлик билан кутяпмиз"  0 20:33"Астон Вилла" "Манчестер Сити" дарвозабонига кўз тикди  0 19:58"ТерДУ" устози Элдор Бойматов: "Қуръа яхши бўлди, университет жамоалари кутилмаган совға қила олади"  0 19:34"Милан" Жексонга кўз тикди  4 19:07Англия футбол ассоциацияси VAR'дан фойдаланишда инқилобий ўзгариш тайёрламоқда  3

Секейра Португалия нашрига: "Ўзбекистонга анча мослашиб олдим" Новости

Секейра Португалия нашрига: "Ўзбекистонга анча мослашиб олдим"

Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси бош мураббийи Микаэль Секейра Португалиянинг машҳур нашларидан бири бўлмиш Abola'га интервью берди.

"Бизда ҳаммаси яхши, кетма-кет олтита ғалабага эришдик ва сўнгги саккизта ўйинда ютқазмадик. Чемпионатда 4-ўринда бормоқдамиз, шунингдек Кубокда ҳам иштирок этяпмиз. Сешанба куни муҳим ўйинимиз бор ["Металлург"га қарши ўйин], агар шунда ғалаба қозонсак, жадвалда анча юқорилаб оламиз.

Аслида умуман бошқача, жуда агрессив футбол, жуда ҳам Совет Иттифоқи услубига ўхшайди, ҳакамлар бизнинг критериялардан фойдаланмайди, улар жуда юқори агрессивликка ҳам чидашади. Ҳатто ўйинчиларимдан бири оёғини шикастлаб олган бўлса ҳам, рақиб огоҳлантириш ҳам олмади. Уларнинг мураббийи эса ўйинчининг тезроқ чиқиб кетишини айтди, сабаби ютқазаётган эди, ўйинчим эса замбилда майдонни тарк этди. Бунақасини олдин кўрган эмасман! Ҳакамлар эса ўйинни давом эттиришга руҳсат беришади.

Бошида тактик жиҳатдан ҳам, маданий жиҳатдан ҳам қийин бўлди. Иккита ўйинда ютқаздим, илк ўйинда эса биринчи дақиқаноқ гол ўтказиб юбордик. Бу жуда қийин бўлди, бундан ташқари шахсий сабабларга кўра энг яхши ўйинчим йўқ эди. Ҳозир анча мослашиб олдим, ўйинчилар ҳам менинг ғояларимга кўникишди.

Саудия Арабистонида бўлганим учун менда "маданий шок" бўлмади. Ҳа, албатта, қийин пайтлар бўлади, ҳозир Рамазон ойи, барча жиддий тарзда бунга амал қилмоқда. Улар ейишмайди ва ичишмайди, шу билан бирга жуда юқори ҳароратда, масалан 36 градусда ўйнашади.

Шаҳар фантастик, тўла европача, мамлакат жуда бой, унда имкониятлар катта ва ўсмоқда, у 4-5 йилдан сўнг осонгина катта даражага эришиши мумкин. Бу Россиядан бошланиб, бошқачаларга яқинлашаётган мамлакатдир", - дейди Секейра.

Рейтинг: +31   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика