RU

Последние новости

19:07ОКМК Олимпия шаҳарчасида мавсумга ҳозирлик кўрмоқда  0 18:50Расман: Отабек Боймуродов — "Сурхон" футболчиси  2 18:30Нигерия термаси футболчилари мукофот пулларини олмаса, Жазоирга қарши ўйинга бормаслик билан таҳдид қилмоқда  2 18:01ФИФА ЖЧ иштирокчиси бўлган ҳар бир футболчи учун 3D-профиль яратади  0 17:34"Барселона" Рэшфордни тўлиқ сотиб олишдан воз кечди  4 17:06"Челси" Леау учун жиддий қадам ташламоқда  2 16:43"Олтин тўп"нинг 2 карра соҳиби оғир касалликка чалинди  9 16:18"Андижон"да сербиялик мураббий иш бошлади  2 15:57Эдди Хау МЮда ишлаши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди  0 15:30Расман: "Навбаҳор" Абдураҳмонов трансферини эълон қилди  1 15:02"Металлург" катта футболга қайтиш арафасида  14 14:41Бугунги ўйинлар: "Арсенал" — "Ливерпуль", Франция Суперкубоги ва бошқалар  1 14:19"Сурхон" Февзи Давлетов ва Алексей Николаев билан ҳамкорлик якунланганини эълон қилди  6 14:00Балотелли фаолиятини БААда давом эттиради  0 13:32"Андижон" ҳужумчиси Озарбайжонга йўл олди  3

Сефер Алибаев: "Шацких янги мавсумни Ўзбекистонда бошлаши мумкин" Новости

Сефер Алибаев: "Шацких янги мавсумни Ўзбекистонда бошлаши мумкин"

Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Максим Шацких, "Бунёдкор" жамоаси собиқ футболчиси Олександр Пишур каби ҳужумчиларнинг агенти Сефер Алибаев бир қатор мавзуларда ўз фикрларини билдирди.


"Ўзбекистон чемпионатида яхши легионер ҳужумчилар ўйнаши мумкин. Бироқ юқори даражадаги футболчилар бу чемпионатда келишни истаймайди. Уларнинг талаблари ҳам жуда катта. Ўзбек клубларининг молиявий аҳволи уларни сотиб олишга йўл қўймайди. Баъзи футболчилар ёшроқ пайтида кучлироқ лигаларда тўп тепишни исташади. Аммо Ўзбекистон чемпионати ҳам кўпчилик ўйлагандек осон лига эмас. Олександр Пишур Ўзбекистон чемпионатида тўп тепганидан сўнг, фикри ўзгарди. Пишур "Бунёдкор"га келишидан олдин Ўзбекистон чемпионатини кучсиз деб ўйлаганди демайман. Аммо унинг тасаввурида бироз осонроқдек кўринган. Келиб, ўйнаб, кейин фикри ўзгарди. Чунки ҳамма ерда Ўзбекистон футбол ўйнашни билмайди дейишади. Охирги вақтларда Ўзбекистон чемпионатида легионер ҳужумчилар деярли қолмади. Қаранг, йўқ. Тўғрими? Сўнг уч йилда кучли легионер ҳужумчилар деярли келмай қўйишди. Ҳозир жамоалар асосан ҳимоячиларни олишмоқда. Ўзбек жамоаларининг деярли барчасида марказий ҳимоячиси легионер футболчи.

Пишур ва "Бунёдкор" воқеаси? Пишур "Бунёдкор"да муаммога дуч келмаган. Шунчаки Лушан уни таркибга киритмай қўйганди. Шу боис Пишур жамоадан кетганди. Айни пайтда мижозим "Навбаҳор"да. Лекин ҳали Пишур "Навбаҳор" билан расман шартнома имзолагани йўқ. Умуман сўнгги йилларда Ўзбекистонда легионер ҳужумчи қолмади. Фақат Пишур ҳозирда яна қайтиши мумкин. Ўтган йили Коблаш "Насаф"да ўйнаб кета олмади. Ўшанда "Бунёдкор" ҳам Коблашни олишни истаганди. Тўғрисини айтаман, ўшанда мен уларга бу футболчини олмасликни маслаҳат бергандим. Коблаш "Насаф" билан уч ой ўтмасдан хайрлашди. Менинг сўзларим якунда тўғри бўлиб чиққанига бу ҳам мисол.
Максим Шацких? Макс ҳозирда эркин агент. Шацких Украинадаги молиявий қийинчиликлар туфайли ҳаваскор клуб "Рух"да Александр Алиев билан биргаликда ўйнаб турганди. Айни пайтда Максга Англиянинг биринчи лига жамоаларидан таклиф бўлмоқда. Бу таклифни ўрганиб чиқяпмиз. Шунингдек, Шацких янги мавсумни Ўзбекистонда бошлаши мумкинлигини инкор этмайман. Қайси жамоада эканлигини айта олмайман", - дейди футбол агенти Сефер Алибаев.


Шаҳбоз Беғамов суҳбатлашди.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика