Себальос: "Артета тез орада Англиянинг энг зўр мураббийларидан бирига айланади"
25 апр 2020 11:10
Новости
Себальос: "Артета тез орада Англиянинг энг зўр мураббийларидан бирига айланади"
"Арсенал"да ижара асосида ўйнаётган "Реал" ярим ҳимоячиси Дани Себальос испаниялик ватандоши, мураббий Микель Артета ҳақида гапирди.
Бундан ташқари, Себальос "Ман Сити"да ишлаётган испанлиялик Пеп Гвардиолани футбол тарихидаги энг кучли мураббий деб атади.
"Мен Артетадан жуда ҳам мамнунман. У футбол тарихидаги энг кучли мураббийдан кўп нарсаларни ўрганган. Микелда бир нечта асосий ғоялар, тушунчалар ва ғолиблик менталитети бор. Ўйлайманки, у тез орада Англиянинг энг кучли мураббийларидан бирига айланади", - дейди Себальос.
Себальос жорий мавсум "Арсенал" либосида 24та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 2та ассист қайд этди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Комментарии