RU

Последние новости

21:36Февзи Давлетов: "Жамоада рақобат бўлиши керак"  0 21:25"Барселона" ва "Бавария" шов-шувли алмашинувни амалга ошириши мумкин  4 21:00Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" ўз майдонида "Анкарагюжю"ни қабул қилмоқда, Алиқулов илк дақиқалардан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  3 20:50"Барселона" молиявий фэйр плей билан боғлиқ муаммо бўлган тақдирда кимни қурбон қилишини танлаб олди  3 20:30АПЛ. Чемпионликка даъвогар "Ман Сити" "Ноттингем Форест" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  0 20:03Туркия Суперлигаси. "Кайсериспор" Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда меҳмонда ғалабага эришди  2 20:02АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Арсенал" ўртасидаги Лондон дербисида 5та гол урилди  14 20:01Ўзбекистон кубоги. "Насаф" "ўлим гуруҳи"дан омон чиқмади, "Андижон" кейинги босқичда ва бошқа натижалар  82 19:54Ўзбекистон кубоги. "Навбаҳор" "Динамо" билан баҳсда ғалабани қўлдан бой берди  62 18:38Кунде АПЛ клубига ўтиши мумкин  2 18:14Осиё Кубоги. Ўзбекистон Индонезияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  8 18:09Футзал бўйича Осиё кубоги. Ярим финалда пенальтилар серияси орқали Ўзбекистондан ўтган Эрон финалда Таиландни қийинчиликсиз мағлуб этди ва 13-бор ғолибликни қўлга киритди  3 17:30А Серия. Чалханоглунинг дубли "Интер"га "Торино" устидан ғалабани тақдим этди  4 16:49Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим. Мен бу жамоага ютқазмаганман"  51 16:43Футзал бўйича Осиё кубоги. Хосе Венансио Лопес Тожикистонга қарши ўйиндан сўнг нималар деди?  8

СЭ: "Шомуродовга Европадан аниқ таклиф бор" Новости

СЭ: "Шомуродовга Европадан аниқ таклиф бор"

"Ростов" ҳужумчиси Элдор Шомуродов тез орада РПЛни тарк этишни мақсад қилган.

Бу ҳақида ҳамюртимиз мижози ҳисобланадиган "ProSportsManagement" компанияси раҳбари Герман Ткаченко Россиянинг "Спорт-Экспресс" нашрига маълум қилди.

"Бизнинг мақсадимиз — жамоа мухлисларини хафа қилмаган ҳолда ёзда "Ростов"ни тарк этиш. Айтиш лозимки, Россия чемпионатидан тушадиган ҳеч қандай таклифларни кўриб чиқмаймиз. Биз ғарбга бормоқчимиз. Бугунги кунда Европадан аниқ таклиф бор.

Қишда ҳам бир нечта таклифлар бўлганди, аммо "Ростов" раҳбарияти уларни эътиборсиз қолдиришни маъқул кўрди. Раҳбарият қарорини ҳурмат қиламиз, уларда қишда Шомуродов борасида тушадиган таклифларни кўриб чиқмаслик ҳуқуқи бор эди.

Ёзда эса ҳаммаси бошқача бўлади. Биз кучли лигаларда ўйнашни хоҳлаймиз. Тўғри, қарорни клуб раҳбарияти ҳал қилади. Аммо биз улар билан трансферга адолатли нарх белгилаш борасида келишиб олганмиз. Буни кейинроқ биргаликда муҳокама қиламиз", — деди Ткаченко "СЭ" нашрига.

Эслатиб ўтамиз, Шомуродов январда "Ростов" билан шартномасини яна 5 йилга узайтирганди. "Transfermarkt" портали маълумотларига кўра, ҳамюртимизнинг айни дамдаги трансфер баҳоси 6,5 миллион еврони ташкил қилади.

"ProSportsManagement" агентлик компанияси раҳбари Герман Ткаченко

Рейтинг: +88   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика