RU

Последние новости

01:32Европа лигаси. "Ноттингем Форест" аранг вазифани бажарди ва бошқа натижалар  0 00:57АПЛнинг уч клуби ва саудияликлар тўпурар ҳужумчи учун курашмоқда  0 00:38"Реал"нинг февраль ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  0 00:13Инфантино Эроннинг ЖЧ-2026даги иштироки ҳақида: "Биз футбол орқали барчани ҳамжиҳат қилишни тарғиб қилмоқчимиз"  4 23:50Суперлига. "Бухоро" – "Динамо" 3:1   0 23:35"Челси" ҳимоячиси 1 ярим ойга сафдан чиқди  0 23:11ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  2 22:55Факт: "Нефтчи" ўз майдонида "Локомотив"ни 15 йилдан буён мағлуб эта олмаяпти  4 22:20Суперлига. "Андижон" – "Машъал" 2:0  2 22:19Александр Хомяков: "Жамоамиз характер кўрсата олди"  9 21:52Вадим Абрамов: "Бухоро" жамоасида ғалабага иштиёқ кўпроқ кўринди"  7 21:37"Реал" Камавингани сотиши мумкин. Даъвогарлар маълум  3 21:08Самвел Бабаян: "Икки мағлубиятдан сўнг ғалаба қозониш ўта муҳим эди. Янги жамоа туздик, бизга бироз вақт керак"  15 20:47Игорь Суров: "Бир киши кам бўлиб қолмаганимизда умуман бошқача ўйин бўларди"  1 20:25ОФК 2031 ва 2035 йилги Осиё Кубоги мезбонлиги танлови жараёнини тўхтатди  4

С.Черчесов: “Йўқ жойдан гол ўтказиб юбордик ва...” Новости

С.Черчесов: “Йўқ жойдан гол ўтказиб юбордик ва...”

Россия терма жамоаси бош мураббийи Станислав Черчесов Евро-2020 мусобақасининг илк турида Белгияга (0:3) учралган мағлубият ҳақида гапирди.

-Натижа ҳаммасини айтиб турибди. Ортиқча гап сўзга ҳожат йўқ. Ўйинни режа қилганимиздек бошладик. Илк голни йўқ жойдан ўтказвордик ва бу ҳолат менга умуман ёқмади. Ўйинни ўзгартиришга ҳаракат қилдик, аммо яна ва яна гол ўтказдик.

Иккинчи бўлимда ўйин тизимини ўзгартирдик, тартиблироқ ўйнай бошладик, аммо вазиятларни ярата олмадик. Белгияликлар барча “зона”ларни ажойиб тарзда ёпиб қўйишди ва бизга ўз ўйинимизни кўрсатишга имкон беришмади.

-Кейинги учрашувда Финляндия устидан ғалабага эришилса, вазиятни ўнглаш имкони бўладими? Жамоа қандайдир босим остида эмасми?

-Йўқ, биз йирик мусобақада қатнашаяпмиз. Илк учрашувни режадагидек ўйнай олмадик. Яхши натижа ва яхши ўйин кўрсатмоқчи эдик. Финнларга қарши баҳс кўп нарсаларга ойдинлик киритиб беради. Турнир бир учрашув билан якунига темайди. Финларни мағлуб этиш учун бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз. 

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика