RU

Последние новости

10:07LʼEquipe. Ҳусанов рамзий терма жамоадан жой олди  4 09:33«Пахтакор» футболчиси легионерга айланиши мумкин  3 08:58«Арсенал» етакчиси узоқ муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  3 08:22«Сўғдиёна» футболчиси «Қўқон-1912»га ўтишга яқин  1 07:49Роналду: «Винисиус «Олтин тўп»ни ютиши керак эди, унга нисбатан адолатсизлик қилишди»  17 03:07АПЛ. "Арсенал" "Эмирейтс"да минимал ҳисобда ғалаба қозонди  2 02:26"Ювентус" Рэшфорд билан шартнома имзоламайди. Туринликларга МЮ форварди қизиқ эмас  1 00:40Роналду: "Агар "Манчестер Юнайтед" хўжайини бўлсам, ҳаммасини тўғирлайман"  11 23:42Роналду Саудия Арабистони чемпионатини Францияникидан кучли деб атади: "Лига 1да фақат ПСЖ бор, қолганлар ҳеч нарса эмас"  19 23:00Беллингем Globe Soccer Awards томонидан йил хавбеки деб топилди  1 22:38Роналду барча даврларнинг энг яхши тўпурари сифатида Globe Soccer Awards мукофотини қўлга киритди  8 22:32Globe Soccer Awards. Винисиус йилнинг энг яхши футболчиси  3 22:27Ямал Globe Soccer Awards томонидан йилнинг энг яхши ёш ўйинчисига бериладиган мукофотни олди  0 22:17Араб Кўрфази кубоги. ЖЧ саралашидаги рақибларимиз бўлмиш Қатар ва БАА гуруҳ босқичида қолиб кетишди  3 21:48Эрон Про лигаси. "Персеполис" иродали тарзда ғалабага эришди, Ўруновдан ассист  1

Сайдулло Турсунов: «Биз тўп тепганда стадионга 45 мингдан ортиқ ишқибозлар ташриф буюришарди» Новости

Сайдулло Турсунов: «Биз тўп тепганда стадионга 45 мингдан ортиқ ишқибозлар ташриф буюришарди»

Сайдулло Турсунов номи юртимиз футбол ишқибозларига яхши таниш. Олий лигада футболчилик фаолиятини “Пахтакор” жамоасида бошлаб, “Навбаҳор”да давом эттирган чарм тўп устаси қисқа муддатли наманганлик мухлисларнинг севимли футболчисига айланди.
Унинг майдондаги роли рақиб ҳужумини қайтариш бўлсада, жамоасининг ҳужумларида ҳам фаол иштирок этиб, “Навбаҳор”нинг ғалабали одимларига катта ҳисса қўшди.  Чап қанот ҳимоясида ҳаракат қилиб, нафақат рақиб ҳужумини “бузишда”, балки жамоасининг ҳужумларини ташкил этишда фаол қатнашган қаҳрамоними кейинчалик  миллий терма жамоа сафида ҳам бир қатор ўйинларни ўтказишга улгурди.  Айни пайтда у “Локомотив” жамоасига қарашли футбол мактабда болажонларга футбол сир асрорларини ўргатиб келмоқда. Мураббийлар учун белгиланган “С” лицензиясига эга. Сайдулло ака билан интервю уюштириш мақсадида пойтахтимиздаги Себзор даҳасида жойлашган футбол майдонига ташриф буюрганимда, шогирдлари билан машғулотлар навбатдаги машғулотларни бошлаш арафасида турган экан. Бир соатдан ошиқроқ давом этган жараён якунлангач, Сайдулло ака саволларимга батафсил жавоб қайтарди.

-Футбол мен учун ҳаётимнинг мазмунига айланиб улгурган десам, муболага бўлмайди, -дейди С.Турсунов. – 2004  йилда профессионал футболдаги фаолиятимга якун ясаган бўлсамда, бироз муддат тирикчилик ташвишлари билан бошқа соҳаларда ўзимни синаб кўрдим. Лекин миллионлар ўйинига бўлган муҳаббат мени барибир ўзига чорлади. Шу сабаб мана уч йилдан буён “Локомотив” футбол мактабида 2005 йилларда туғилган ёш футболчиларига мураббийлик қилиб келмоқдаман.

-Майдонда 22 киши футбол ўйнайди. Шулар орасидан яққол ажралиб туриш ва мухлисларнинг ёқимтойига айланиш уларнинг ҳар бирига ҳам насиб этмайди. Сизни эса бу борада омадингиз чопган.  Бунга қандай эришгансиз?

-Энг аввало Аллоҳ берган қобилият бўлади ҳар бир инсонда. Мен болалик пайтимда шу спорт тури билан жиддий қизиққанман. Эл эътирофидаги футболчи бўлиш учун эса астойдил меҳнат қилиниши лозимлигини тушунгаман ва шунга ҳаракат қилгаман. Машғулотларда астойдил тер тўкиб, мураббийлар кўрсатмасини бекаму кўст бажаришга уринганман. Муваффақиятимнинг сабаблари шу.



-Профессионал фаолиятингизни “Пахтакор” таркибида бошлаб,  кейинчалик бутун то футболни тугатгунингизга қадар  “Навбаҳор” либосида ҳаракат қилдингиз. Ваҳоланки, ўша пайтларда “Пахтакор”да тўп тепишни ҳар бир ўзбекистонлик футболчининг орзуси бўлган...

-“Пахтакор”да уч йил тўп тепиб, жамоа билан чемпионликка ҳам эришганмиз. Кейинчалик мамлакатимиз мустақилликка эришиб,  туғилиб ўсган вилоятимнинг бош жамоаси “Навбаҳор”дан таклиф тушгач, иккиланмай шу вариантда тўхталганман. Ўша пайтларда “Навбаҳор” ҳақиқатан ҳам Ўзбекистоннинг энг кучли жамоаларидан бири ҳисобланарди. Жамоада ҳам жамоа учун борини берадиган йигитлар тўпланган эди. Фаолиятим якунига қадар “Навбаҳор” билан Ўзбекистон чемпионати ва кубогида, илк марта ўтказилган Ўзбекистон суперкубоги баҳсларида бош совринни қўлга киритганман. Тўғри, наманганда теп тепиб юрган пайтларимда мамлакатнинг кўпкарра чемпиони “Нефтчи”, шунингдек, Россиянинг “Шинник” жамоасидан таклифлар бўлганди. Аммо ўша пайтда “Навбаҳор”да мени ҳамма нарса қониқтирган. Шу сабабли бошқа жамоада тўп тепишдан маъно кўрмаганман.

-Ўзбекистон миллий терма жамоаси  таркибида 8 та учрашувда майдонга тушган экансиз.  Мамлакат бош жамоасидан мунтазам чақирув олмаганлигингиз сабаби нимада?  Ёки бу чизиқда ўйнайдиган чизиқда рақобат кучлимиди?

- Очиғини айтишим керак, ўша пайтда терма жамоага қизиқиш кўпчиликда у қадар кучли бўлмаган. Ҳозирда ҳар қандай ўзбекистонлик футболчи миллий терма жамоа либосини кейишни орзу қилади. Қолаверса, ҳозир терма жамоа аъзоси нафақат ўз имкониятини намойиш этиб, кучли чемпионатга йўл олиши, балки моддий томондан яхшигина қўллаб қўвватланмоқда.

-Бугунги МТЖга қандай баҳо берасиз?  

-Фикримча, айни пайтда терма жамоага бугун кунда Ўзбекистоннинг энг кучли футболчилари жамланишган. Натижалар ҳам шунга мос равишда бўлмоқда. Илгари бу босқичда ҳеч қачон тўртта баҳсдан 9 очко олмаганмиз. Шу сабаб агар Жанубий Корея билан бўладиган ўйинда ижобий натижа қўлга киритиладиган бўлса, Россия-2018 сари жуда катта қадам ташланиши мумкин.

-Сиз тўп тепган қанотда бугунги кундаги юртимиз футболчиларидан энг яхшиси сифатида деб кимни кўрсата оласиз?

-Бу қанотда ҳозирда Денисовга тенг келадиган йўқ. Терма жамоада ҳам чап қанот ҳимоясида Виталий жуда яхши ўйин кўрсатмоқда. Афсуски, олий лига клубларида унинг ўрнини босадиган футболчини кўрмадим. Чап қанот ҳимоясида иқтидорли, шиддаткор футболчилар йўқ ҳисоби.


-Кўп йиллаб сиз тўп тепган “Навбаҳор” жамоасининг бугунги ҳолати ҳақида нима дея оласиз?  Жамоа бу йил ўз тарихида олий лигадаги энг ёмон мавсумни ўтказмоқда...

-Албатта жамоа натижаларига бефарқ эмасман. Ҳақиқатан ҳам бу мавсум жамоа учун ўта омадсиз кечди. Қолган учта турда ҳам жамоа ғалаба қозониш имконияти жуда пас. Бир йилнинг ўзида тўрт марта бош мураббий алмашганидан кейин, жамоадан қандай қилиб юқори натижани талаб қилиш мумкин?! Битта мураббий тайинландими, унга камида икки уч йил имкон берилиши шарт. Мураббийларни қўлқопдек алиштириш фойда бермаслиги “Навбаҳор” мисолида яққол кўриниб қолди. Масалан, ўтган йили Ашурматовга яна имкон беришганида бу йил бошқача жамоа тайёрлаб, натижаларни яхшилашига умид қилса бўларди. Мураббийларнинг қўнимсизлиги охир оқибат натижаларга салбий таъсир қилиши раҳбарият учун яхшигина сабоқ бўлса керак деб ўйлайман.



-Яқин яқингача “Навбаҳор” уйинларига 20 мингдан ошиқ мухлислар жамоани бевосита майдондан кузатарди. Бугун  кундан уларнинг ярми ҳам стадионга тушмаяпти. Бу ҳолат олий лига ўйинларига қизиқиш пасайганиданми ёки “Навбаҳор”ни салбий натижалари туфайли рўй бермоқдами?
-Наманганда мухлислар жуда талабчан. Барибир натижа биринчи ўринда туради. Агар жамоа яхши ўйнаб, чиройли ўйин кўрсатса, мухлислар стадионга қайтади. “Навбаҳор” доим мухлислар учун ўйнаб келган. Биз тўп тепган пайтларда аксарият ўйинларда 45 минггача мухлис ташриф буюрарди.

-Профессионал фаолиятингизга нуқта қўйганингизга 10 йилдан ошибди. Хайрлашув учрашувини ҳам ўтказганизни биламиз. Умуман ўша таркибдаги футболчилар билан ҳозирам алоқалар сақланиб қолганми?
-Анвар Солиев билан ҳозиргача ака-укамиз. Хайрулла Каримов билан ҳам яхши муносабатдаман. Қолаверса Алишер Бозоров, Александр Хвостунов, Абдумажид Тоиров, Сергей Лушан билан фахрийлар жамоасида тўп тепиб турамиз.

Сайдулло Турсуновнинг Олий лигадаги натижалари:
1992 Пахтакор - чемпион  (кубок финалчиси)
1993 Навбаҳор - бронза 3та гол
1994 Навбаҳор - бронза 2та гол
1995 Навбаҳор - бронза 1та гол  (кубок соҳиби)
1996 Навбаҳор - чемпион 3та гол
1997 Навбаҳор - бронза 5та гол
1998 Навбаҳор - бронза 1та гол  (кубок соҳиби)
1999 Навбаҳор - бронза 5та гол
2000 Навбаҳор - 6-ўрин 2та гол
2001 Навбаҳор - 4-ўрин 4та гол
2002 Навбаҳор - 6-ўрин 4та гол
2003 Навбаҳор - бронза

Азиз НУРИЙ суҳбатлашди.
Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика