Сауль "Челси"да бахтли эмас ва "Атлетико"га қайтмоқчи
15 фев 2022 12:17
Новости
Сауль "Челси"да бахтли эмас ва "Атлетико"га қайтмоқчи
Испаниялик хавбек Сауль Ньигес ўзининг Туманли Альбионга йўл олганидан норози.
Ярим ҳимоячи айни дамда ижара асосида Лондоннинг "Челси" жамоасида ўйнамоқда. Футболчи жорий мавсум сўнггида Мадриднинг "Атлетико" клубига қайтмоқчи. Сауль яна бир бор "матрасчилар" либосини кийишдан мамнун бўларди, сабаби у Англияда ўзини бахтли ҳис қилмаяпти.
Испаниялик "Челси"да ротация ўйинчиси бўлиб қолмоқда. У жорий мавсум АПЛ доирасидаги жами 6та ўйинда майдонга тушди.
Ньигес "Стэмфорд Бриж"га ёзги трансфер ойнасининг сўнггида борди. Унинг "аристократлар" билан ижара келишуви жорий мавсумнинг сўнггига қадар мўлжалланган.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Комментарии