RU

Последние новости

08:33Расман. "Бухоро" ва "Хоразм" плей-оффни сафарда ўтказади  1 08:08"Арсенал" билан шартнома имзолаш учун футболчи 5 клубга рад жавобини берди  0 07:45Суперлига. Бугун "Нефтчи" чемпионликни қўлга киритиши мумкин  14 01:50Гвардиола: "Чемпионлик учун ҳақиқий кураш энди бошланмоқда"  0 01:17Рубен Аморим: "Бизда ўсиш бор"  1 00:46Инглиз футболида қизиқ ҳолат: клуб бир ҳафта учун дарвозабон ижарага олди  2 00:26Луис Диас ЕЧЛда дисквалификация қилинди  3 00:09Артета ҳимоячисининг жароҳатига изоҳ берди  1 23:50Флик: "Нега Мессининг мураббийи бўлишни истамас эканман?"  1 23:30 Суперлига. "Андижон" – "Хоразм" 3:2   0 23:26БАА. "Бани Яс" "починни очди", "Дибба" пешқадамлардан биридан очко тортиб олди  0 23:10U-17 Жаҳон чемпионатида барча чорак финал якунланди ва ярим финал жуфтликлари аниқ бўлди  9 22:56Вадим Абрамов: "Бир қанча муаммолар бўлишини билардик, лекин муаммолар бунчалик кўп бўлишини кутмагандик"  5 22:38Баҳром Ҳайдаров: "Динамо" майдонида дуранг ўйнаш биз учун ғалабага тенг"  2 22:13Акмал Шораҳмедов: "Натижадан қониқдим, лекин ўйиндан эмас"  12

Саудия Арабистони ва Ироқ олимпия терма жамоаси Ғарбий Осиё чемпионатида иштирок этмоқда Новости

Саудия Арабистони ва Ироқ олимпия терма жамоаси Ғарбий Осиё чемпионатида иштирок этмоқда

Олимпия термамиз Уммондаги Осиё чемпионатига Тошкентда тайёргарлик кўраётган бир пайтда гуруҳдошларимиз Саудия Арабистони ва Ироқ олимпия терма жамоалари Қатарда ўтказилаётган Ғарбий Осиё чемпионатида иштирок этишмоқда.
28 декабрь куни ҳар икки жамоа биринчи ўйинини ўтказиб, голсиз дурангга имзо чекишди. Саудияликлар анча кучсиз саналган, лекин ушбу мусобақада яхши ўйин намойиш қилган Фаластин қаршилигини енга олишмади. Баҳс голсиз дуранг билан тугади. Энди эртага Саудия Арабистони Қатар билан майдонга тушади. Фақат ғалаба Саудияни ярим финал сари етаклаши мумкин. Бу жамоанинг Фаластин билан баҳсда ҳаракат қилган таркиби билан танишинг:

Муҳаммад Аловаис, Ал Беши (Ҳамад Сулаймон, 73), Абдуллоҳ Аламмар, Абдуллоҳ Алҳафиз, Мотаз Ҳавсави, Сами Закариа, Абдулфаттоҳ Асири, Абдуллоҳ Отайф, Холид Асири (Салоҳ Муҳаммад, 58), Маан Султон, Муҳаммад Мажраши (Исмоил Мағриби, 46).

Терма жамоага Холид Ал Корони мураббийлик қиляпти. Жамоа таркиби Осиё чемпионатида ҳам юқоридаги футболчилардан иборат бўлиш эҳтимоли 90 фоизга тенг.


Ироқ терма жамоаси Ҳади Мутанаш қўл остида Баҳрайн билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Бугун ироқликлар Уммонни енга олишса, ярим финалга чиқишади. Жамоа Баҳрайнга қарши ушбу таркибда майдонга тушишди:

Жалол Ҳошим, Али Баҳжат, Мустафо Надҳим, Али Фаёз, Волид Ал Лами, Саиф Муҳаммади, Маҳди Комил (Иҳаб Кадим, 58), Аҳмад Фадҳил (Исмоил Дурғам, 85), Саад Добжаҳа, Амжад Калаф, Муҳаннад Каррар (Абдулқодир Тариқ, 78).

Ғарбий Осиё чемпионати айнан 22 ёшгача бўлган терма жамоалар учун ўтказилади. Бу сафар мусобақа Уммондаги қитъа чемпионатидан аввал жамоаларнинг имкониятларини билиб олиш ва жамоавий ўйинни шакллантиришда катта аҳамиятга эга. Чунки бундай расмий баҳсларда орттирилган тажриба қўл келади.

Олимпия терма жамоамиз Тошкентдаги йиғинини якунлади. Энди янги йил байрамидан кейин, 5 январь куни жамоа Дубайга йўл олади. У ерда бир ҳафталик машғулот ўтказилиб, Уммонга жўнаб кетилади. Сиб шаҳрида ўтадиган гуруҳ беллашувларида футболчиларимиз Хитой, Ироқ ва Саудия Арабистони билан тўқнаш келади. Рақиблар ҳақида батафсил маълумотлар яқин кунларда эътиборингизга ҳавола этилади.

Беҳзод НАЗАРОВ.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика