Саудия Арабистони терма жамоасининг уч нафар етакчи футболчиси Олимпиадага боради
19 июн 2021 01:18
Новости
Саудия Арабистони терма жамоасининг уч нафар етакчи футболчиси Олимпиадага боради
Спортнинг футбол тури бўйича мусобақада Саудия Арабистони U-23 терма жамоаси ҳам иштирок этади. Жамоа бош мураббийи Саад Ал Шеҳрининг айтишича, шу кунларда якуний таркиб маълум бўлади.
Шуниси аниқки, 3 нафар ёши катта футболчи сифатида миллий жамоа етакчилари - Салмон Ал Фараж, Салим Ал Довсари ва Ёсир Ал Шаҳрони ҳам Токиода ўтказиладиган Олимпия ўйинларига боришади. Биласиз, ҳар учала футболчи ЖЧ саралаш баҳсларида ўзларини кўрсата олишди.
Саудия Арабистони олимпия терма жамоаси 23 июнь куни Ар Риёдда йиғилиб, 14 июлга қадар йиғин ўтказади. Бу жамоанинг мусобақа олдидан бешинчи, яъни охирги йиғини бўлади.
Олимпия ўйинларида ҳар бир терма жамоа 23 ёшгача бўлган футболчилар билан ташриф буюради. Лекин мусобақа регламентига кўра, уч нафар ёши катта футболчини қўшиб олса бўлади. Шу боис саудияликлар мураббийи "Ал Ҳилол" етакчиларидан фойдаланишга қарор қилди.
Саудия Арабистони U-23 терма жамоаси Олимпиадада Бразилия, Германия ва Кот-д'Ивуарга қарши гуруҳ баҳсларини ўтказади. Олимпия ўйинларида футбол учрашувлари 22 июлдан старт олади.

Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди
Комментарии