Саудия Арабистони бош мураббийи икки ойга ҳам бормай ишдан ҳайдалди
14 ноя 2017 12:33
Новости
Саудия Арабистони бош мураббийи икки ойга ҳам бормай ишдан ҳайдалди
Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, ушбу мағлубиятдан сўнг раҳбарият бош мураббий Эдгардо Баузани ўз лавозимидан бўшатиб юборган. Ушбу мураббий шу йилнинг 15 сентябрь куни Саудия Арабистони бош мураббийи сифатида таништирилган эди.
Қизиғи Бауза жамоани ЖЧ-2018 финал босқичига олиб чиққан Берт ван Марвейкнинг ўрнига келганди.
Шу тариқа, Эдгардо Бауза 2017 йилда учта турли терма жамоада ишлаб ишдан бўшади. У 11 апрель куни Аргентина терма жамоасини ЖЧ саралашида жар ёқасига олиб келиб қўйиб жамоани тарк этганди. 11 май санасида мутахассис БАА терма жамоаси бош мураббийи сифатида таништирилди ва юқорида айтганимиздек мундиал йўлланмасига эга бўлган Саудия Арабистонидан тушган таклифни деб БААни тарк этганди.
Ушбу мураббий бошчилигидаги барча ўйинлар:
Саудия Арабистони - Ямайка 5:2
Саудия Арабистони - Гана 0:3
Саудия Арабистони - Латвия 2:0
Саудия Арабистони - Португалия 0:3
Саудия Арабистони - Болгария 0:1
Эдгардо Бауза бир йил ичида турли учта жамоада ишлашга улгурди: Аргентина, БАА ва Саудия Арабистони

Похожие новости
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Комментарии