RU

Последние новости

12:57Анчелоттининг рад жавобидан сўнг Бразилия терма жамоаси мураббийлигига асосий номзод ўзгарди  0 12:27Суперлиганинг 8-турида ишлайиган ҳакамлар билан танишинг  0 10:50«Байер» Алонсонинг ўрнига Испаниядан бошқа мураббий топди  0 10:22Анчелоттининг навбатдаги жамоаси қайси бўлиши очиқланди  6 09:25«Барселона»га қарши учрашувда қизил карточка олган «Реал» футболчиларининг тақдири маълум  21 08:57Луис Энрике Лондондаги ғалаба ҳақида фикр билдирди  3 08:26Артета мағлубиятдан сўнг нималар деди?  11 08:05ЕЧЛ. ПСЖ биринчи ўйинда ғалаба қозонди, "Арсенал"нинг голи ҳисобга олинмади  5 07:58Анчелоттининг Бразилия билан келишуви барбод бўлиши мумкин, Нега?  7 07:30Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади  1 01:54ЕЧЛ. ПСЖ Лондонда "Арсенал"ни таслим этди  102 00:30Вадим Абрамов: "Ҳар қандай ҳолатда ҳам биринчи ўринда қоламиз"  2 00:15"Ал Аҳли" "Ал Ҳилол" устидан ишончли ғалаба қозониб, Элит ОЧЛ финалига йўл олди!  30 23:50Февзи Давлетов: "Афсуски, йўл қўйган иккитагина хатомиз туфайли мағлуб бўлдик"  1 23:35Эрик Дайер "Бавария"ни тарк этади. Унинг кейинги жамоаси аниқ  2

Саудия Арабистони билан 10-тўқнашув Новости

Саудия Арабистони билан 10-тўқнашув

Бугун Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги ўйин Мельбурн шаҳридаги стадионда бўлиб ўтади.
Дастлабки турда КХДРни мағлуб этган терма жамоамиз иккинчи турда Хитойга ютқазиб қўйди. Саудия Арабистони эса илк турда хитойликларга мағлуб бўлди, кейин КХДР 4:1 ҳисобида доғда қолдирилди.

Саудия Арабистони учун бу йилги мусобақа 9-Осиё Кубоги саналади. Ушбу жамоа ўз тарихида уч бор Осиёда тенгсиз бўлган (1984, 1988, 1996 йилларда). Ўзбекистон олтинчи бор қитъа чемпионатида иштирок этмоқда. Жамоамизнинг энг яхши натижаси 2011 йил Қатарда қайд этилган. Ўшанда Ўзбекистон ярим финалга қадар етиб бориб мусобақада тўртинчи ўринни банд этганди.

Бу икки жамоа барча мусобақаларда ўзаро 9 марта тўқнаш келган. Ўзбекистон уч марта ғалабага эришган, бир марта дуранг қайд этилган бўлса Саудия Арабистони ҳисобида 5 ғалаба мавжуд. Тўплар нисбатида ҳам араблар устун - 20:10.

Ушбу жамоалар ҳозирга қадар Осиё Кубогида 3 марта ўйнашган. Вакилларимиз бир марта рақибни мағлуб этган. Икки учрашувда эса Саудия Арабистонининг қўли баланд келган.

Эътиборли маълумот, араблар мусобақада урган тўрттала голни ҳам рақиб жарима майдони ичидан уришган. Ўзбекистонинг икки голидан бири жарима майдони ташқарисидан урилди.

Термамизда аниқ зарба бериш бўйича Турсунов ва Рашидов пешқадам - 2тадан аниқ зарба. Энг кўп пасни Азиз Ҳайдаров берган - 143та. Жепаров энг кўп 9 марта ҳаводан тўп узатган.

Саудия Арабистонида энг кўп аниқ зарба берган футболчи Наваф Ал Обид (3та). Ал Фараж 151 марта пас берган. Наиф Ҳазази 2 марта ўйиндан ташқари ҳолатга тушиб қолди. Ҳаводан тўп узатиш борасида ҳам Ал Обид пешқадам (9та).

Дастлабки икки турда Саудия Арабистони таркибида Саид Ал Муваллад, Мустафо Ал Бассас, Салман Ал Фараж сариқ карточка олишди. Ўзбекистондан эса Акмал Шораҳмедов ва Шавкат Муллажоновда огоҳлантириш бор. Ушбу футболчилар учинчи турда огоҳлантирилса чорак финални ўтказиб юборишади.

Осиё Кубоги. "B" гуруҳи
3-тур. 18 январь
Ўзбекистон - С.Арабистони
Бош ҳакам:
Бенжамин Уильямс (Австралия)
Қанот ҳакамлари: Мэттью Крим, Пол Гетранголо (иккаласи - Австралия)
Захира ҳаками: Аммар Али Ал Жунайби (БАА)
Назоратчи: Хани Толиб Баллан (Қатар)


Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика