RU

Последние новости

02:11АПЛ. Дуранг ўйнаган "Ноттингем Форест" ЧЛ зонасига қайта олмади  0 01:48А Серия. "Милан" иродали ғалабага эришди, аммо жамоа ҳали ҳам кучли саккизликда эмас  0 01:17"Париж" - 46 йилдан сўнг Лига 1да! Унинг стадиони ПСЖ аренасидан йўлнинг нариги томонида жойлашган (мутолаа учун)  0 00:55Моуринью 2010 йилда "Интер"нинг "Барселона" устидан қозонган ғалабаси ҳақида: "Ўша воқеани тасвирлаши мумкин бўлган сўз йўқ"  6 00:50Кафу Рафинья ҳақида: "У билан "Олтин тўп" учун рақобатлаша оладиган ўйинчиларни кўрмаяпман"  2 00:09Рафинья: "Мен Италия терма жамоасида ўйнашга жуда яқин келганман"   3 23:09"Интер"нинг муҳим футболчиларидан бири "Барселона"га қарши ўйнамайди  3 22:47"Олимпик" "ФарДУ"ни таслим қилган баҳсдан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:33ЛаЛига жамоаси футболчиларининг бутса ва қўлқопларини ўғирлаб кетишди. Машғулот бекор қилинди  2 21:30БАА. Азизбек Ғаниевнинг голи туфайли "Ал Батеҳ" 3 очкони қўлга киритди  7 21:03Педру Морейра "Пахтакор"ни тарк этди  59 20:54Дани Алвес медиалига клуби билан музокаралар олиб бормоқда  2 20:38"Европа Лигаси ғолиби ЕЧЛ йўлланмасига эга бўлмаслиги керак" — Арсен Венгер  10 20:13Мирко Йеличич: "Ўзбекистонда "тоза" ва техник футбол намойиш этишмаётганидан хафаман"  3 19:59Кейн уддалади, улар эса йўқ. Ҳеч қандай совринсиз қолган олти юлдуз (мутолаа учун)  7

А Серия. “Кальяри“ меҳмонда муҳим ғалабани қўлга киритиб, деярли А Серияда қолишни кафолатлади. Шомуродов 45 дақиқа ҳаракат қилди Новости

А Серия. “Кальяри“ меҳмонда муҳим ғалабани қўлга киритиб, деярли А Серияда қолишни кафолатлади. Шомуродов 45 дақиқа ҳаракат қилди

Италия А Серияси 37-тур доирасидаги "Сассуоло" — "Кальяри" ўйини якунланди.


"Сассуоло" - "Кальяри 0:2 

Сассуоло

Серия А . Тур 37

19/05/2024, 16:30

2
:
0
Завершен

Кальяри

Маттео Прати - 71', Джанлука Лападула - 90'

Стадион: Stadio Mapei - Citta del Tricolore, 15548 зрителей

Главный судья: Daniele Doveri

45'
90'
20'  Мартин Эрлич (Мараш Кумбулла)
36'  Джанлука Пеголо
46'  Филиппо Миссори (Грегуар Дефрель)
54'  Кристиан Торстведт
57'  Урош Рачич (Даниэль Болока)
57'  Кристиан Торстведт (Педро Обианг)
62'  Руан Нетто (Маркус Хольмгрен Педерсен)
79'  Андреа Пинамонти
90'  Матеус Энрике
90'  Матеус Энрике
46'  Элдор Шомуродов (Зиту Лувумбу)
61'  Алессандро Дейола
67'  Джанлука Гаэтано (Бенито Николас Виола)
67'  Алессандро Дейола (Маттео Прати)
71'  Маттео Прати
71'  Альберто Доссена
76'  Альберто Доссена
86'  Томмазо Ауджелло (Адам Оберт)
89'  Наитан Нандес (Алессандро Ди Пардо)
90'  Джанлука Лападула


"Сассуоло":
Консильи, Миссори, Феррари, Эрлич, Руан, Дойг, Рачич, Матеус Энрике, Торстведт, Лорьянте, Пинамонти.

"Кальяри": Скуффет, Дзаппа, Мина, Доссена, Ауджелло, Дейола, Нандес, Гаэтано, Сулемана, Лападула, Шомуродов.


ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди

90+3. Четлатиш: Матеус Энрике жуда қўпол ўйнади ва четлатилди

90+1. ГОООООЛ. Лападула ҳисобни ўзгартирмоқда

Ҳакам 2-бўлимга 6 дақиқа қўшиб берди

90. Меҳмонлар ҳимоячи жуда қўпол хатога йўл қўйди, тўпни эса Лападула илиб кетди, бироқ Кумбула ўз майдончасининг ичида йиқитди

87. Ибрагим Сулемана баҳсга нуқта қўйиши мумкин эди, бироқ меҳмонлар ярим ҳимоячининг зарбасига озгина аниқлик етишмади

78. Учрашувда ҳисоб очилганидан сўнг «Сассуоло» футболчилари анча асабий ўйин кўрсатишмоқда

71. ГООООООЛ. Захирадан майдонга тушган Маттео Прати ҳисобни очмоқда

66. Андреа Пинамонтининг чалқанча йўллаган зарбасига аниқлик етишмади

64. Ҳакам меҳмонлар фойдасига пенальти белгилади, бироқ ён ҳакам вазиятда офсайд бор эканлигини маълум қилди

61. Огоҳлантириш: Алессандро Дейола ҳакам томонидан огоҳлантирилди

59. Учрашувдаги энг хавфли вазият яратилди. Габриэле Дзаппаининг кучли ва аниқ зарбасини дарвозабон қийинчилик билан қайтарди

57. Бурчак зарбасидан сўнг меҳмонлар тезкор қарши ҳужум ташкил қилишди, сўнгги сонияларда рақиб ҳимоячиси тўпни чиқариб юборди

56. Иккинчи бўлимда «Сассуоло» ҳужум қилишда қийинчиликка учрамоқда. Бурчакдан узатилган тўпни рақиб қийинчиликсиз қайтармоқда.

50. Шомуродовнинг ўрнига майдонга тушган Лувумбуда яхши имконият бўлди, бироқ унинг зарбаси ҳимоячига тегмоқда

47. Алессандро Дейоланинг зарбаси ҳимоячига тегди, меҳмонларда бурчак зарбаси

46. Ўзгариш: Элдор Шомуродов учун баҳс якунланди. Ҳамюртимиз иккинчи бўлимда ўз ўрнини Зиту Лувумбу бўшатиб берди

Иккинчи бўлим бошланди

Биринчи бўлим якунланди

Ҳакам биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берди

43. Шомуродовнинг узоқдан йўллаган кучли зарбасига озгина аниқлик етишмади

42. Учрашув жуда сокин ўтмоқда. Ҳеч бир жамоа хавфли ҳужум ташкил қилиш ҳақида ўйламаяпти ҳам

37. Жанлука Лападуланинг ажойиб зарбасига озгина аниқлик етишмади

32. Шомуродовда яна бир имконият. Бу сафарги зарба анча яхши чиқди, бироқ бу сафар ҳам ноаниқ

30. Элдор Шомуродов боши билан йўллаган зарбаси ўхшамади.

26. Меҳмонлар ҳам хавфли ҳужум ташкил қилишди, бироқ рақиб ҳимояси ўз ўрнида

25. «Сассуоло» ҳисобни очиши мумкин эди, бироқ Пинамонтининг боши билан йўллаган зарбасига озгина аниқлик етишмади

24. Шомуродов яхши позицияда бўлишига қарамасдан Сулемана тўпни унга узатмади

20. Элдор Шомуродов майдон марказийда яхши ҳаракат қилди ва тўпни жамоасига олиб берди, бироқ бир дақиқадан сўнг Шомуродовнинг ўзи майдон марказида тўпни олдириб қўйди ва энди мезбонларда бурчак зарбаси

19. Ўзгариш: Эрличнинг ўрнига Кумбулла майдонга тушмоқда. Бу мезбонлар ҳимояси учун катта йўқотиш ҳисобланади

18. Ҳозирча «Кальяри»нинг ҳужумдаги ишлари умуман ўхшамаяпти

15. Пинамонтининг йўллаган зарбаси жуда секин ва ноаниқ чиқди

14. Бугунги учрашувдаги ғалаба кўпроқ мезбонларга керак бўлгани учун улар кўпроқ ҳужум ташкил этишга ҳаракат қилишмоқда

9. Жаримадан узатилган тўпни Шомуродов зарба беришга уриниб кўрди, бироқ унинг зарбаси ҳимоячига тегмоқда

7. Лападулани «Сассуоло» ҳимоячиси ўз майдончасининг ичида йиқитди. Ҳакам эса пенальти йўқ деб ҳисоблади 

Маълумот учун, 36-тур якунига кўра «Сассуоло» 29 очко билан турнир жадвалининг 19-поғонасида кетмоқда. Шомуродовнинг жамоасида эса очколар сони 33 тани ташкил қилмоқда. Улар ҳозирда турнир жадвалининг 16-поғонасида кетишмоқда. «Кальяри»нинг бугунги ғалабаси жамоани деярли А Серияда олиб қолади

4. Учрашувнинг дастлабки дақиқаларида тўп асосан марказда бўлмоқда

УЧРАШУВ БОШЛАНДИ! Бўлажа баҳсда Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродовга омад тилаб қоламиз 

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика