RU

Последние новости

19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  2 18:55Испания терма жамоаси бош мураббийи: "Ле Норман – Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири"  0 18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  2 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  1 17:27Суперлига. "Машъал" - "Шўртан" 2:1 (матнли трансляция)  5 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  12 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  21 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  5 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  4 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  124

Сарвар Шоаҳмедов: "Муҳими, жамоамиз ғалаба қозонса бўлди" Новости

Сарвар Шоаҳмедов: "Муҳими, жамоамиз ғалаба қозонса бўлди"

Футзал бўйича Олий лиганинг янги мавсуми бошланди. Тошкентнинг "Локомотив" футзал жамоаси илк ўйинида ғалаба қозонди.

"Нефтчи"га қарши кечган беллашувда "темирйўлчилар" 7:4 ҳисобида ғалаба қозонишди. Учрашувдан кейин "Локомотив" клуби тажрибали футзалчиси Сарвар Шоаҳмедов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Футзал бўйича янги мавсум бошлангани билан барчани табриклайман. Таркибимиз анча янгиланди. Терма жамоа футболчилари тарк этганидан кейин кўпроқ ёшларга имконият тақдим этилмоқда. Жамоамиз мавсум давомида яхши натижалар кўрсатишга эътибор қаратади. Дейлик, мана шу ўринни оламиз? деган вазифа йўқ.

"Нефтчи" қандай жамоа эканини билардик. Ўтган йилда ҳам уларга ўйнаганмиз. Жамоа ёмон эмасди. Қийин ўйин бўлишини билардик. Биз уларга яхшироқ тайёргарлик кўрганимиз, ўйин давомида сезилди. Натижада, ғалаба қозондик.

Мавсум давомида нечта гол уришимни очиғи билмайман. Мен учун асосийси жамоа ғалаба қозонишда давом этса, катта ютуқ ҳисобланади.

"Максам-Чирчиқ" билан баҳсда ғалаба қозониш учун майдонга тушамиз. Жамоа анча ёш, кўп ҳаракат қилади. Қолаверса, таркибида бир нечта тажрибали футболчилари бор. Қийин ўйин бўлади", – деди Шоаҳмедов.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика