RU

Последние новости

11:20"Бавария" Бруну Фернандешнинг трансфери бўйича қарор қабул қилди  0 10:51Жаҳон чемпиони "Ал Насср"га ўтишни истамоқда  0 10:26"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчиси учун 75 миллион евро тўлашга тайёр  1 10:02Кечаги учрашувда дубл қайд этган Роналду нималар деди?  1 09:37"Каттақўрғон" "Флуминенсе" U20 жамоаси аъзоси билан билан шартнома имзолади  2 09:11"Осасуна"дан мағлуб бўлган Арбелоа баҳс якунидан сўнг нималар деди?  11 08:43Милнер АПЛ рекордини ўрнатди  2 08:17Навбатдаги муҳим ғалабадан сўнг Гвардиола нималар деди?  2 07:52Андижон вилояти ҳокими: "Андижон” бу йили энг камида 3 таликга киради"  24 07:30Ла Лига. "Осасуна" — "Реал Мадрид" 2:1  12 07:25Sofascore. 45 дақиқа майдонда ҳаракат қилган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:10АПЛ. "Манчестер Сити" — "Ньюкасл" 2:1  0 03:05Лига 1. ПСЖ "Ланс"нинг мағлубиятидан фойдаланиб қолди ва ғалабага эришган ҳолда биринчи ўринга қайтди  0 03:00Ла Лига. "Атлетико" ва "Эспаньол" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди  6 02:55АПЛ. "Манчестер Сити" О'Райлининг дубли билан "Ньюкасл"ни мағлуб этди  11

Сарвар Каримов: “Сўғдиёна”да қолишни хоҳлайман” Новости

Сарвар Каримов: “Сўғдиёна”да қолишни хоҳлайман”

Бугун Жиззахнинг “Сўғдиёна” клуби “Қўқон-1912” жамоасига қарши навбатдаги назорат учрашувини ўтказди.

Учрашувдан сўнг “Сўғдиёна” клубида кўрикдан ўтаётган дарвозабон Сарвар Каримов тайёргарлик тўғрисида ўз фикрларини билдирди.

“Бугун “Қўқон-1912” жамоасига қарши янги мавсумга тайёргарликдаги навбатдаги назорат учрашувимизни ўтказдик. Кунига икки маҳалдан машғулот ўтказяпмиз. Эрталаб жисмоний машқлар бўлса кечги пайт тўплар билан ишлаяпмиз.

“Қўқон-1912” жамоасига қарши ўйинда ғалабага эришган бўлсакда бир қатор хатоларга йўл қўйдик. Мана шу хатолар устида ишлашда давом этамиз. “Сўғдиёна” клуби билан ҳозирча шартнома имзолаганим йўқ. Айни дамда “Локомотив” клубига қарашли футболчиман. Тақдиримни икки жамоа рахбарлари ўзаро келишиб ҳал қилишади. Ўзимга қолса “Сўғдиёна”да қолишни истардим. Ушбу жамоада барча шарт-шароитлар яхши.

“Сўғдиёна” клубида машғулотларда иштирок этаётганимни барча билади. “Локомотив” раҳбарлари бу ерда қолишимга қаршилик қилмаса керак. “Сўғдиёна” бош мураббийи Даврон ака Файзиев ва дарвозабонлар мураббийи Шавкат ака Абдухўжаев билан гаплашганимда келавер имкон берамиз дейишганди.

“Сўғдиёна” дарвозабони Музаффар Абдуллаев билан анча яхши чиқишиб кетдим. Жамоанинг асосий таркибидан жой олиш учун астойдил ҳаракат қиламан. Музаффар Абдуллаев ҳам дўст, ҳам ака сифатида яхши инсон экан. Дарвозабонлар мураббийи Шавкат ака Абдухўжаев билан яна бирга ишлаётганимдан хурсандман. Бу инсонни менга жуда ҳам катта меҳнати синган”, - дейди Сарвар Каримов.


Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика