RU

Последние новости

21:30Ромелу Лукаку декабргача майдонга қайтмайди  0 21:00Файзуллаевнинг кайфияти чоғ, Ғаниевдан ўткир нигоҳлар. Ўзбекистон терма жамоасининг Эрон билан ўйиндан олдинги расмий машғулотидан галерея  6 20:40"Пахтакор" ўз уйига қайтган норасмий ўйинда "Олимпик"дан устун келди  3 20:09Азизбек Турғунбоев: "Эрондан алам оладиган вақт келди"  3 19:56Абдувоҳид Неъматов, Шерзод Насруллаев ва Умар Эшмуродов терма жамоа лагерини тарк этди  13 19:30Эрон билан рақобатнинг бошланиши. Али Дайига аталган ва Ўзбекистон форсларга йирик ҳисобда енгилган ўйинни ёдга оламиз  12 18:59Тимур Кападзе: "Сергеевдек ҳужумчимиз борлигидан хурсандман"   9 18:25Кевин де Брюйне Конте ва Гвардиолани таққослади  0 17:55"Байер" бош мураббийлиги учун янги номзод пайдо бўлди  3 17:25Усмон Дембеле нима учун "Барселона"да кўп жароҳат олган?  5 16:55Мбаппе Чемпионлар лигасининг фаворити ҳақида гапирди  2 16:25Швайнштайгер Германия терма жамоасини танқид қилди  3 16:13Муҳаммадрасул Абдумажидов легионерга айланмоқда  12 15:32Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум бўлди  12 15:20Юлиан Нагельсманн: "Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни истайман ва истеъфо ҳақида ўйламайман"  1

Сарри: "Юнайтед" таркиб бўйича зўр, аммо ўйин бобида Манчестерда "Сити" энг кучлиси" Новости

Сарри: "Юнайтед" таркиб бўйича зўр, аммо ўйин бобида Манчестерда "Сити" энг кучлиси"

"Челси" бош мураббийи Маурицио Сарри "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйиндан олдинги матбуот анжуманида бугунги рақибнинг қўшниси "Сити" ҳақида илиқ фикрлар билдирди.

- "Доимгидек терма жамоалар ўйинидан кейин баъзи муаммолар пайдо бўлади. Таркибдаги энг жиддий муаммо - Ампаду билан боғлиқ. Шунингдек, Хадсон-Одои ва Баркли билан кичик муаммолар юзага келган. Ампадунинг жароҳати жиддий.

Яхши хабарлар ҳам йўқ эмас. Масалан Рюдигер ва Ковачич охирги кунларга келиб анча яхши формага киришди. Менимча, улар баҳсга тайёр.

Қайд этаётган натижаларимиздан қониқяпман. Аммо ўйинни янада кучайтиришимиз лозим. Мен жамоага келганимдан буён тўлиқ таркибда жамоани шуғуллантирганим йўқ. Августда қўл остимда 8 нафар футболчи билан машғулот ўтказдим холос. Кейинчалик эса мавсум бошланди ва ҳар 3-4 кунда ўйин ўтказяпмиз. Шу боисдан мавсум давомида катта ҳажмдаги юкламалар билан ишлаш оғирлик қилади. Келажакда биз ўйин сифатини янада яхшилай оламиз. Бу энг юқори чўққимиз эмас. Ҳозирча эса рақибларга ҳам етарлича имконият тақдим этяпмиз.

Юнайтед таркиб борасида чемпионатдаги энг кучлиси. Аммо ўйин бобида "Сити" кучли. Юнайтед фақат таркиб эътибори билан кучлироқ кўринади. "Манчестер Юнайтед" "Челси"га қарши рақибдан келиб чиқиб ўйнайдими ёки йўқ, очиғи билмадим. Мени ўзимизни ўйин қизиқтиради. Биз эса ҳеч қачон рақибга қараб ўйнамаймиз. "Челси" доим ўз футболини кўрсатади", - деди Маурицио Сарри.

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика