Сарри: "Майдон марказида "Челси"га мутахассис керак"
14 янв 2019 19:55
Новости
Сарри: "Майдон марказида "Челси"га мутахассис керак"
"20 дақиқадан сўнг Жоржиньо тез-тез тўпни йўқотиб қўйди. Бу кутилмаган ҳол. Шунинг учун унда муаммо бор деб ўйладим. Балки, у чарчагандир. Аммо, Фабрегас бор пайтида унинг ўрнини тўлдира оларди.
Ампаду? Келажакда у Фабрегасга издош футболчи бўлиши мумкин. Лекин, ўз устида ишлаши керак. Ушбу позицияда майдонга тушадиган ўйинчи баҳс давомида 120-130 марта тўп билан муомала қилади. Шунинг учун, бизга мутахассис керак, деб ҳисоблайман.
Хадсон-Одоида ўсиш кузатилмоқда. Бироқ, унга ҳам "Челси" даражасига чиқиши учун камида икки-уч ой вақт керак. Ампадуга ҳам мазкур сўзлар тегишли. Жамоамизнинг марказий ярим ҳимоясида ўйнаш осон эмас. Машғулотларда ҳаракат, ҳаракат ва яна ҳаракат қилиб бориш керак", — дея Саррининг сўзларини келтирди клуб расмий сайти.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Комментарии