Сарри Де Лаурентисни "Наполи"дан кетиш билан қўрқитди
21 фев 2017 18:14
Новости
Сарри Де Лаурентисни "Наполи"дан кетиш билан қўрқитди
"Наполи" бош мураббийи Маурицио Сарри жорий мавсум якунланганидан сўнг клубни тарк этиши мумкин.
"Реал"га қарши Чемпионлар лигаси 1/8 финал учрашувидан (1:3) сўнг "Наполи" президенти Аурелио Де Лаурентис жамоа бош мураббийи Саррини танқид қилди. Маълумотларга кўра, келишмовичилик "Палермо"га қарши баҳсдан (1:1) кейин келиб чиққан эди. Ўшанда Де Лаурентис Саррини футболчиларга нотўғри кўрсатма беришда айблаган. Шундан сўнг 58 ёшли мутахассис жамоани тарк этиш билан қўрқитган.
Сарри билан бирга спорт директори Кристиано Гвинтоли ҳам "Наполи"ни тарк этишга тайёр. Маурицио Саррининг "Наполи" билан шартномаси 2020 йилнинг ёзигача амал қилади.
Комментарии