RU

Последние новости

14:33Маскерано: "Мен учун Месси – футбол тарихидаги энг яхши футболчи"  0 14:05ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон 55-ўринга кўтарилди  8 13:43"Шўртан" 4 нафар футболчиси билан хайрлашди  1 13:22Милитао: "Реал" учун қаттиқ ишлашда давом этиш муҳим"  5 12:53"Комо" "Манчестер Сити" футболчиси ҳуқуқларига эга чиқиши мумкин  1 12:25"Интер" "Челси" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 11:57Алонсо Родригонинг захирада қолиб кетаётгани ҳақида: "Гап келажак ҳақида эмас, тактикада"  11 11:28Трамп КЖЧ финалига келади  2 10:55"Интер Майами" ғалаба қозонди, Лионел Месси эса кетма-кет тўртинчи ўйинда дубль қайд этди  19 10:51"Бавария" Бундеслигадаги рақобатчининг асосий футболчисини сотиб олмоқчи  1 10:22Виктор Гёкерешнинг "Арсенал"даги маоши маълум  3 09:53Симоне Индзаги "Ал Ҳилол"да тўрт нафар футболчидан қутилмоқчи  7 09:24"Навбаҳор" ҳужумчиси иккинчи даврани "Хоразм"да бошлаши мумкин  4 08:56Энрике: "Телефоним "Барселона" мухлисларидан келган хабарларга тўла"  16 08:27"Рома" Шомуродовнинг ўрнига АПЛда ўтган мавсум 1 та гол урган футболчи олиб келмоқчи  12

Сардор Рашидов: Жамоамизнинг аҳиллиги ғалабамиз омили бўлди Новости

Сардор Рашидов: Жамоамизнинг аҳиллиги ғалабамиз омили бўлди

“Олмалиқ” – “Бунёдкор” (0:4) учрашуви қаҳрамони сўзсиз Сардор Рашидов бўлди.
"Бунёдкор” ярим ҳимоячиси олмалиқликлар дарвозасига бир-биридан чиройли учта гол уришдан ташқари, бутун ўйин давомида бемалол 2-3 нафар футболчиларни алдаб ўтиб, рақиб жамоага ҳақиқий бош оғиқ бўлди. Учрашув якунлангач, Сардор Рашидовнинг ўйин борасидаги фикрлари билан қизиқдик.

- Ғалаба қозониб ярим финалга йўлланма олганимиздан хурсандман. Голларим “Бунёдкор”га фойда келтиргани эса хурсандчилигимни икки ҳисса оширди. Очиғини айтсам, ҳозирча фаолиятимдаги илк хет-трикни айнан Олмалиқдаги баҳсда расмийлаштирдим. Бунгача ҳеч бир жамоа дарвозасига бир ўйинда учта гол урмагандим. “Олмалиқ” жамоасига ҳурматимни сақлаган ҳолда шуни айтмоқчиманки, сафарда ғалаба қозонишимизга ишонгандим. Бироқ бу қадар йирик ҳисобда ютишимизни кутмаганим рост. Жамоамизнинг аҳиллиги ва ҳамжиҳатликда ҳаракат қилганимиз ғалабамиз омили бўлди. Шунингдек, мураббийлар штабининг тўғри кўрсатмалари ҳам ўйинимизни анча кучли бўлишини таъминлади, - дейди Сардор Рашидов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика