Сардор Рашидов жиддий жароҳат сабаб бир неча ойга сафдан чиқди
08 авг 2024 00:32
Новости
Сардор Рашидов жиддий жароҳат сабаб бир неча ойга сафдан чиқди
Футболчи Ўзбекистон кубоги чорак финал ўйинида жароҳат олганди.
Ўзбекистон кубоги чорак финалидан ўрин олган "Сўғдиёна" – "Навбаҳор" ўйинида наманганликлар футболчиси Сардор Рашидов жиддий жароҳат олиб, майдонни тарк этганди. Сайтимизга маълум бўлишича, Сардор Рашидовнинг елка суяги синган. Эртага операция ўтказилади.
Дастлабки маълумотларига кўра Рашидовнинг тикланишига 2-3 ой муддат талаб этилади.
Эслатиб ўтамиз, Сардор Рашидов шу ёзда "Навбаҳор" сафига келиб қўшилганди.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди
Комментарии