RU

Последние новости

22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  9 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  4 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  4 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  5 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  2 20:05Расман: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди!  4 19:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  3 19:33Эшитдик-да! Диёр Холматов жамоасини ўзгартирмоқда  13 19:27Инсайд тасдиқланди: Игорь Голбан энди "Андижон"да!  15 19:10Трент қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  6 18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  8 18:28Қатар, Саудия Арабистони ва Малайзия клублари Забиҳилло Ўринбоевга даъвогар  6

Сардор Мирзаев: "Халқимиз ва мухлислардан узр сўраймиз" Новости

Сардор Мирзаев: "Халқимиз ва мухлислардан узр сўраймиз"

Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси бугун ОЧЛ саралаш босқичида Тожикистоннинг "Истиқлол" клубига мағлубиятга учради.

Бу эса ўз ўзидан "темирйўлчилар" нинг Осиё чемпионлар лигаси билан ҳайрлашганини англатади. Мазкур баҳсдан сўнг мезбон жамоа етакчиси Сардор Мирзаев фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўйинни ҳамма кўрди. Бирор нарса дея олмайман. Ташқаридан ҳам кўринган бўлса керак бирон яққол голга тортадиган вазият ярата олмадик. Ҳозир гапирсам баҳонадек туюлиши мумкин. Мағлубиятда омадни рўкач қилмаган бўлардим.

Агарда хавфли вазият юзага келиб, ундан фойдалана олмаганимизда омад келмади деса бўлади. Ҳар йилгидек яна янги футболчилар келди, айримлар тарк этди. Бир-биримизни тушунишимиз қийин бўлди. Бу ўйин биз учун яхшигина дарс бўлди деб ўйлайман. Бутун Ўзбекистон ҳалқидан, стадионга келган мухлислардан узр сўрайман. Бугун етишмаган ягона омил ҳужумларни тугаллашда оқсаганимиз бўлди. Ички чемпионати баҳслари бошланишига бир ой вақт бор. Мана шу муддат ичида янада яхшироқ ишлаймиз", - деди Мирзаев.


Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: -86   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика