RU

Последние новости

12:27Арне Слот: "Бу биз учун катта зарба бўлди"  0 11:49Моуриньюнинг "Бенфика"си чемпионатда мағлуб бўлгани йўқ  2 11:16"Барселона" Испания термаси дарвозабони билан шартнома имзолаши мумкин  0 10:47Артета Лига кубогини ютишга ишонмоқда  3 10:15Арбелоа "Атлетико"га қарши ўйини олдидан Мбаппенинг ҳолатини баҳолади  3 09:42"Ливерпуль" 10 йиллик антирекордни такрорлади  2 09:11"Арсенал" ПСЖ юлдузига қизиқмоқда  2 08:40"Манчестер Сити"нинг "Арсенал"га қарши финал учрашуви учун тахминий таркиби маълум   11 08:06Англия терма жамоасининг жаҳон чемпионати учун уй-меҳмонлар либослари тақдим этилди  1 07:37Ўзбекистон кубоги. Бугун мусобақанинг саралаш босқичига старт берилади  1 03:10АПЛ. "Лидс" кетма-кет тўртинчи ўйинида гол ура олмади. Кейинги ўйин МЮ билан  0 03:03Франция. ПСЖ осон ғалабага эришди  0 02:41А Серия. Сўнгги дақиқаларда пенальтидан гол ура олмаган "Ювентус" очко йўқотди  7 01:50Чемпионлик учун имкониятлар тугади: "Челси" бир қанча ёмон натижалар қайд этди  3 01:32Лиам Росеньор: "Челси" жуда осон голларни ўтказиб юборяпти"  4

Сардор Мирзаев: "Гол уришимизни сезгандим" Новости

Сардор Мирзаев: "Гол уришимизни сезгандим"

Кеча U-22 олимпия терма жамоамиз осиё чемпионатида Хитой устидан иродалаи ғалабага эришиб, халқимизга бир олам қувонч улашди.
Тўғри, бутун ўйин давомида устунлик йигитларимизда бўлди дея олмаймиз, лекин энг асосийси турнир биз учун омадли бошланди ва табиийки уч очко ўз ҳисобимизга ёздириб қўйдик. Ўйинга захирадан қўшилган Сардор Мирзаев ҳужумкорликни ошишига салмоқли ҳисса қўша олди. Шу боис баҳс поёнига етгач, Мирзаевдан блиц интервью олдик.

- Сардор, аввало қўлга киритилган ғалаба билан табриклаймиз. Учрашув ҳақида қандай фикрдасиз?
- Табрик учун раҳмат. Ўзингиз ҳам кўрган бўлсангиз керак, учрашув жуда қийин кечди. Турнирни ғалаба билан бошлаш иштиёқи бизда кучли эди. Шунинг учун ўйин охирига қадар астойдил курашдик. Гувоҳи бўлганингиздек, якунда иродали ғалабага эришдик. Бундан ҳозир жуда хурсандмиз. Бутун Ўзбекистон халқига кейинги баҳсларда ҳам мана шундай хурсандчилик тақдим этишга, бор кучимиз билан харакат қиламиз.

- Аслида Хитойдан қандай ўйин кутгандинглар?
- Бу жамоа оддий рақиб эмаслигини олдиндан билардик. Лекин жисмоний тайёргарликни инобатга олмаганда, улардан ҳар томонлама устун эдик.

- Захирадан майдонга тушаётганингизда бош мураббий қандай кўрсатма берганди?

- Энг аввало ҳужум ташкил этишда ёрдам беришим кераклигини уқтирганди. Қолаверса ҳимояга ўтиб ҳам ўйнашим муҳимлигини таъкидлади.

- Учрашувга захирадан қўшилишингиз бу олдиндан режалаштирилган тактик схема эдими ёки бошқа сабаби борми?
- Йўқ буни тактика деб бўлмайди. Мураббий шуни хоҳлади. Балки бу унинг олдиндан қилинган режасидир. Лекин мен учун қайси вақтда майдонга тушиш у қадар муҳим эмас. Асосийси ватан жамоаси учун 1 дақиқа ўйнасам ҳам, бор кучим билан харакат қилиб, фойдам тегишини истайман.

- Айнан ниманинг эвазига Хитойни мағлуб этдик деб ҳисоблайсиз?
- Бизни йигитларда класс деган нарса кучли. Айнан шуни ҳисобига иродали ғалабага эришдик.

- Фақат очиғини айтинг, 0:1 ҳисобида ютқазаётган пайтда, уни ғалабага айлантириб юборишингларга қанчалик ишонгандиз?
- Шахсан мен майдонга чиқаётганимда гол уришимизни хис қилдим. Ғалаба ёки бошқа нарсаларни сезмадим.

- Сизнингча, терма жамоамиз сафида энг яхши ўйин кўрсатган футболчи ким бўлди?
- Ғалаба бутун жамоаники. Бунда бирор-бир шахсни аълоҳида кўрсатиб ўтиш қийин. Майдонда тўп тепган ўйинчилардан тортиб, захирадаги футболчилар ва мураббий штабининг хисса бор деб биламан.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика