RU

Последние новости

19:07U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 термасининг Японияга қарши таркиби маълум  9 18:56Ўзбекистон ва Япония олимпия терма жамоалари ўзаро ўйинлар тарихи. "Самурай"лар бизни мағлуб эта олишмаган  1 18:40Жассим бин Ҳамад номидаги стадион кийиниш хонасидан эксклюзив суратлар!  1 18:35Про лига. 10 киши қолган "Олимпик MobiUZ" 90+3 ва 90+6-дақиқаларда иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди  3 18:24U-23 Осиё кубоги. Финални икки киши шарҳлайди  23 18:17МЮ "Кристал Пэлас" вингери учун курашда етакчилик қилмоқда  0 17:40"Реал" хавбеки Испания чемпионатининг навбатдаги ўйинини ўтказиб юбориши мумкин  1 17:00"Милан" Жирудан кейин яна бир футболчисини текинга қўлдан чиқариши мумкин  1 16:39"Бавария" Зидан Мюнхенда муваффақиятга эриша олишига шубҳа қилмоқда  3 16:15Люка Эрнандес Евро-2024ни ўтказиб юборади  3 15:51Юрген Клопп Муҳаммад Салаҳ билан тортишиб қолгани ҳақида: "Биз гаплашиб олдик, барчаси ҳал"  5 15:32Куртуа мавсумнинг муҳим учрашувларида "Реал"га ёрдам бериши мумкин  1 15:05Тимур Кападзеда иккинчи финал. Бу Ўзбекистон терма жамоаларининг нечaнчи финали?  31 14:46"Манчестер Юнайтед" тен Хагни ишдан бўшатишни режалаштирмаяпти  10 14:24"Ньюкасл" ҳимоячиси учун мавсум якунланди  1

Сардор Жаҳонов: “Ҳиндистонда маош тўлаш борасида муаммо йўқ” Новости

Сардор Жаҳонов: “Ҳиндистонда маош тўлаш борасида муаммо йўқ”

Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Сардор Жаҳонов фаолиятини Ҳиндистон чемпионатида давом эттирмоқда.

 Ўтган мавсум у “Ражастан Юнайтед” клубида ўйнаган бўлса, янги мавсум аввалида “Нерока” билан шартнома имзолади. Мана шундан кейин футболчи билан боғланиб, унинг фикрларига қулоқ тутдик. 

- Сардор, “Нерока” клубига ўтишингиз қай тариқа амалга ошди?

- Хабарингиз бор, ўтган мавсум мен Ҳиндистон I лигаси иштирокчиси “Ражастан Юнайтед” шарафини ҳимоя қилдим. Бу жамоада кўрсатган ўйинларимдан келиб чиқиб, “Нерока” менга таклиф билан чиқди. 

- “Ражастан Юнайтед” сизни ўз сафида олиб қолиш учун янги шартнома таклиф қилмадими?

- Таклиф бўлди, албатта. Лекин молиявий томонлама яхши эмасди. “Нерока” эса менга яхши маош таклиф қилди. 

- Янги жамоа билан қанча муддатли шартнома имзоладингиз?

- Келишув 1 йилга мўлжалланган. 

- Ҳиндистон футболи сизда қандай таассурот қолдирди?

- Ҳаммаси ажойиб дея оламан. Футбол ўйнаш учун барча қулайликлар бор. Клублар футболчиларга барча шароитларни яратиб берган. Асосийси, яхши ўйин кўрсатиш талаб қилинади. 

- Стадионлар ва мухлислик маданияти борасида қандай фикрдасиз?

- Барча стадионлар табиий ва сифатли дея оламан. Мухлислар эса миллионлар ўйинини жуда яхши кўришади. Ҳар бир ўйинга ташриф буюриб, мухлислик қилишади. 

- Мамлакат маданияти ва таомларига мослашишда қийинчилик бўлгани йўқми?

- Ҳаммасига кўникиб боряпман. Таомлари ва бошқа жиҳатларидан ҳам айтарли муаммо юзага келгани йўқ. 

- Маош тўлаш борасида узилишлар кузатилмайдими?

- Ҳиндистонда маош тўлаш борасида муаммо йўқ. Ҳаммаси вақтида бериб боради. Легионерларни яхши ҳурмат қилишади.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика