RU

Последние новости

01:44Жезуш Роналду ҳақида: "Унинг таклифи туфайли "Ал Насср"даман"  9 00:48Тер Штеген ғазабда, клубдагилар уни кетади деб ўйлашяпти, аммо...  7 00:30"Андижон" Валижон Раҳимов билан хайрлашди  2 23:43"Ал Ҳилол" собиқ устози энди "Ал Насср"ни бошқаради  1 23:17"Ньюкасл" "Айнтрахт" ҳужумчиси учун 70 млн. евро таклиф қилди  2 22:34Испания ҳукумати Ямалнинг туғилган кун байрамида карлик касаллиги бор одамларнинг ишга ёлланганини текширишни сўради  6 22:04КЖЧдан сўнг "Олтин тўп" учун ким асосий даъвогар?  73 19:54Грилишнинг янги манзили Туркия бўлиши мумкин  1 19:27Расман: Кенжабоев "Қизилқум"га қайтди  7 19:11"Бавария" вингери "Барса"га ўтиши мумкин – музокаралар давом этмоқда  0 18:44"Реал" суперюлдузи Мбаппе туфайли клуб билан битимни узайтиришдан бош тортди  11 18:18Инсайдер "Арсенал"ни бир қатор футболчилар тарк этишини маълум қилди  1 17:51"Реал" ва "Ливерпуль" кутилмаган алмашувни режалаштирмоқда  6 17:20"Ливерпуль" Украина терма жамоасининг энг яхши футболчиси трансферига кўз тикди  1 16:51Хаби Алонсо: "Реал" футболчисидан буни умуман кутмагандим"  6

Сардор Эминов: "Яхши ниятлар билан "Нефтчи"да фаолият бошладим" Новости

Сардор Эминов: "Яхши ниятлар билан "Нефтчи"да фаолият бошладим"

Ўтган йили Фарғона вилоятининг яна бир жамоаси “Қўқон-1912”да ўйнаган Сардор Эминов олий лига-2016да “Нефтчи” жамоаси шарафини ҳимоя қилади.

Ўтган йили ярим ҳимоячи қўқонликлар сафида ёрқин ўйин намойиш этганини айтиб ўтимишиз жоиздир.

Олий лига-2015да Эминов Қўқон жамоасининг муҳим голларининг киритилишида катта ҳисса қўшди. 28 ёшли ярим ҳимоячи майдонда ҳужумкорлиги билан ҳам ажралиб туради. Умид қиламизки, Сардор янги мавсумда “Нефтчи” жамоасига ҳали кўп наф келтиради ва ишқибозларнинг севимли футболчисига айланади. Биз эса “Нефтчи” машғулотларидан сўнг футболчини суҳбатга тортдик.

- Сардор, Андрей Витальевич қўл остида шуғулланишни бошлаганингизга анча бўлиб қолди. Дастлаввал "Нефтчи" жамоасига келиш жараёни ҳақида маълумот берсангиз?
- Очиғи, мавсум якунига етганидан сўнг кўплаб жамоалар таклифлар бўлди деб айта олмайман. Шундан сўнг Андрей Витальевич менга алоқага чиқди ва "Нефтчи"  жамоасига таклиф қилди. Насиб қилса, янги мавсумда "Нефтчи" жамоаси шарафини ҳимоя қилишни бошлайман. Яхши ниятлар билан, клубда фаолият бошладим. Жамоада мени яхши муносабатда қарши олишди. Фёдоров мураббийлигида қизғин машғулотлар кечмоқда. Шунингдек, жамоа қароргоҳида футболчиларга яратиб берилган шароитлар ҳам менга манзур бўлди.

- Янги мавсумдан нималар кутяпсиз?
- Биринчи ўринда жамоа раҳбарияти бизнинг олдимизга қўйган вазифани бажаришга ва хар бир учрашувларда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

- Яхши биласиз, "Нефтчи" мухлислари жуда талабчан...
- Тўғри, "Нефтчи" мухлислари ўз жамоаларига жуда содиқ ва шу билан бирга талабчандир. Умид қиламанки, улар бизни янги мавсумда ҳамиша қўллаб-қувватлаб туришади. Бу биз футболчилар учун муҳимдир.


Футболчи ҳақида маълумот.
Исми-шарифи: Сардор Арабович Эминов.
Туғилган санаси ва жойи: 1987-йилнинг 28 январь куни Сурхондарё вилоятининг Узун туманида туғилган.
Ампуласи: Ярим ҳимоячи
Биринчи мураббийи: Абдужалил Вохидов
Ўйнаган жамоалари: "Тўпаланг", "Шўрчи-Лочин", "Регартатос" (Тожикистон), "Сўғдиёна" ва "Қўқон-1912".
Мухлислик қиладиган жамоаси: "Манчестер Юнайтед"
 
“Нефтчи” ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика