RU

Последние новости

18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  6 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  14 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:57Суперлига. "Бунёдкор" – "Насаф" (матнли трансляция)  6 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  2 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 17:00Суперлига. "Бухоро" — "Пахтакор" 0:4 (матнли трансляция)  19 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  3 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  4 15:20"Лидс" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  3 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  19 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  11 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  4

Сардор Азмун Эрон футбол федерациясини ёлғончиликда айблади Новости

Сардор Азмун Эрон футбол федерациясини ёлғончиликда айблади

Эрон терма жамоаси ҳужумчиси Сардор Азмун мамлакат футбол федерациясини ёлғончиликда айблади.

Маълумки, Эрон Осиё Кубоги ярим финалида Японияга 0:3 ҳисобида мағлуб бўлиб, шу билан мусобақани тарк этди. Шундан сўнг жамоа бош мураббийи Карлуш Кейруш ўз лавозимини тарк этди ҳамда ўз интервьюсида терма жамоа Осиё Кубогига қийинчилик билан ҳозирлик кўрганини айтиб ўтди.

Кейрушнинг айтишича, агар Қатар футбол ассоциацияси кўмак бермаганида Эрон умуман мусобақага тайёрлана олмаган бўларди. Энди бўлса Сардор Азмун ҳам матбуот орқали чиқиш қилиб федерацияни ёлғончиликда айблади.

"Федерация нима деяётган бўлса ҳаммаси ёлғон. Чунки Эспайр академиясидаги машғулот ва ҳамма харажатларни Қатар тўлаб берди. Бизнинг федерацияси эса ҳеч нарса қилмади".

"Биз мусобақани якунлаб Теҳронга қайтишда "эконом класс"да учдик, ваҳоланки бу соғлигимизга таъсир қилиши мумкин, чунки 90 дақиқа яхши ўйнаш талаб этилади. Федерация шунингдек Уммон ва Хитойни мағлуб этганимиз учун ҳам мукофот пули бермоқчийди, лекин ҳеч ким миқ этмади. Бизга пул керак эмас, шунчаки федерация ёлғон гапирмаслигини хоҳлаймиз".

"Энди ўзингиз ўйлаб кўринг, бундай шароитда қандай қилиб чемпион бўла олардик? Қолаверса, мусобақадан олдин ҳамма Эрон чемпион бўлиши керак деявериб бизни босим остида қолдирди", - дейди яқинда "Зенит" сафига ўтган Азмун.

Рейтинг: +54   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика