RU

Последние новости

20:03Ҳаким Фузайлов: "Хоразм" мухлислари Суперлигани соғинган, режамизда Туркия йиғини бор. Фақат..."  0 19:48Романо Абдуқодир Ҳусановнинг трансфери ҳақида янги пост қолдирди  7 19:36"Нефтчи"дан кетган легионер "Динамо"га ўтиши мумкин  2 19:20"Трент ҳимоячи эмас..."  2 18:39Эшитдик-да! "Нефтчи" футболчиси "Бунёдкор"га ўтмоқда  5 18:06"Динамо" назорат ўйинида "Хоразм"ни мағлуб этди  2 17:40Расман: "Ланс" сардори "Ренн"га ўтди  2 17:09Ҳакамлар маркази раҳбари лавозимидан озод этилди  5 16:50Қозоғистон Черчесовга имконият берадиган бўлди  5 16:10"Реал" либосларини "Депортива Минера" кийиниш хонасидан ўғирлаб кетишди  0 15:29Расман: "Нефтчи"дан бомба трансфер!  43 15:21Расман: "Нефтчи"дан навбатдаги трансфер!  3 15:02"Бу менинг сўнгги Жаҳон чемпионатим бўлиши мумкин, охирги имконият..."  5 14:31"Барселона" Ольмо ва Викторни вақтинча рўйхатдан ўтказиши мумкин  3 14:02"Сурхон" бугун Туркияга учиб кетади, таркиб ҳам маълум  5

"Сантьяго Бернабеу"га саёҳат Новости

"Сантьяго Бернабеу"га саёҳат

Кеча сайтимиз орқали "Барселона"нинг "Камп Ноу" стадионига саёҳат уюштирган эдик.

Бугун сиз билан Мадриднинг "Реал" клуби аренаси "Сантьяго Бернабеу"га ташриф буюрамиз.


"Реал" стадиони жаҳоннинг энг машҳур ареналаридан бири ҳисобланади ва ҳар йили миллиондан ортиқ туристлар бу ерга ташриф буюради. "Сантьяго Бернабеу" стадиони 1947 йилда очилган, аммо бундан олдин арена 1924 йилда очилган ва 1936-1939 йилларда қамоқ сифатида фойдаланилган. Бугун "Сантьяго Бернабеу" янги технологияларга мослаштирилган (лифтлар, иситиш тизими, вип секторлар). Бундан ташқари стадионнинг ўз метро бекати бор.


Кассадан чипта оласиз ва стадионга марҳамат. Лифт сизни аренанинг энг юқори қисмига олиб чиқади. Трибуналар бўшлигига қарамай стадионинг кўриниши сизда ҳайратда қолдириши аниқ.


Саёҳатимизни музейда давом эттирамиз. Музейда сиз клубнинг деярли барча совринлари билан танишишингиз мумкин. Бу ерда энг кўп суратга тушиладиган жой УЕФА Чемпионлар лигаси Кубокларининг олдида. Музейдаги энг "қария" соврин 1908 йилги Испания Кубогидир. Музейнинг бир қисми клубнинг баскетбол жамоасига бағишланган, бу жамоа ҳам Европада катта ютуқларга эришган.




Музейдаги совринлардан сўнг вип зонага ўтамиз. Бу ерда "Реал Мадрид" президенти ва клуб томонидан таклиф қилинган машҳур инсонлар (бизнесменлар, актёрлар, сиёсатчилар) учун жой ажратилган. Ушбу жойларда теридан қилинган ўриндиқлар, телевизион экранлар бор. Бу ўриндиқлар ортида президент ва меҳмонлар учун махсус бар бор. Айнан шу ерда жамоанинг кийиниш хонасига ўтиш мумкин. Шундай қилиб, клуб президенти пастга тушиб, керак бўлса футболчилар билан суҳбат қуриши мумкин.





Энди эса тоннельга йўл оламиз ва у ердан майдонга чиқиб борамиз. Майдонга чиққанингиздан сўнг захира ўриндиғида дам олишингиз, суратга тушишингиз мумкин.



Навбат кийиниш хонасига. Деярли барча стадионларда мезбонларнинг кийниш хонасига кириш мумкин эмас. "Реал" ҳам ушбу қоидага риоя қилади. Рақиб жамоа кийиниш хонасига кирар эканмиз бу ер душ кабиналари, жакузилар билан жиҳозланганига ва массаж кабинетига кўзимиз тушади. Кийиниш хонасида оқ ва кўк ранглардан фойдаланилган.



Кийиниш хонасидан сўнг саёҳатимиз матбуот залида давом этади. Бу ерда бутун дунёдан ташриф буюрган журналистлар "Қироллик клуби"нинг футболчи ва мураббийларига савол беришади. Сиз мураббийнинг жойида ўтириб суратга тушишингиз мумкин.



Экскурсиямиз клубнинг расмий дўконида якунига етади. Дўконда "Реал"нинг трикотаж маҳсулотлари, аксессуарлар, байроқлар, юмшоқ ўйинчоқлар, пижамалар ва хоказоларни харид қилиш мумкин.




"Сантьяго Бернабеу"даги саёҳатдан сўнг маъбуда Кибела фавворасига боришни маслаҳат берамиз. Бу ерда "Реал" мухлислари қўлга киритилган ютуқни нишонлашади. Маҳаллий ҳукумат автомобил йўлларини ёпади ва бу жой одамлар билан тўлади.




Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика