Сантуш Роналдунинг ЖЧда захирада қолдирилгани сабабини айтди
09 янв 2024 19:32
Новости
Сантуш Роналдунинг ЖЧда захирада қолдирилгани сабабини айтди
Португалия термасининг собиқ бош мураббийи Фернанду Сантуш ЖЧ-2022да Криштиану Роналдунинг захирада қолдирилгани сабабини айтди.
"Роналду дастлабки 3 ўйинда ўйнади, кейинчалик тактикаларни алмаштирдик ва уни захирада қолдирдик. Бу рақиб жамоаларнинг йўналишига қараб чиқарилган қарор эди. Ўшанда бутун мураббийлар штаби билан биргаликда жамоа учун энг яхшисини танлашга ҳаракат қилганмиз.
Агарда биз турнирдан чиқиб кетмаганимизда, буни муҳокама ҳам қилмасдингиз. Барчаси тактикага боғлиқ эди", - деди "Бешиктош" бош мураббийи.
Эслатиб ўтамиз, Португалия термаси Марокашга ютқазиб, ЖЧдан чиқиб кетганди.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Родриго тиззасидан операция қилинди
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
Комментарии