RU

Последние новости

01:45Миср ноябрдаги йиғин учун таркибни эълон қилди, Салоҳ Ўзбекистонга қарши ўйнаши мумкин  0 01:36Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг ноябрь ойидаги йиғин учун таркиби маълум  0 01:22U-17 Жаҳон чемпионати. Ирландия — Ўзбекистон 2:1  0 00:40АПЛ. "Арсенал" меҳмонда 90+4 дақиқада урилган гол туфайли ғалабани қўлдан чиқарди  16 00:34Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Насср", "Ал Иттиҳод" ва "Ал Аҳли" иштирокидаги ўйинлар бўлиб ўтди, Роналду яна пенальтидан гол урди  2 00:30Ла Лига. "Атлетико" ўз уйида "Леванте"ни мағлуб этди, Гризманн захирадан майдонга тушиб, дубль қайд этди  1 00:13Суперлига. "Бунёдкор" – "Динамо" 1:3  0 23:49"Челси" — "Вулверхэмптон". Таркиблар маълум  2 23:38Бундеслига. "Байер" 6:0 ҳисобида ғалаба қозонди, "Бавария" ва "Боруссия Дортмунд" меҳмонда очко йўқотди  0 23:23Отабек Нарзуллаев: "Қарши ҳужум тактикасида ўйнаб ғалаба қозондик"  3 22:55ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди  123 22:17Рўзиқул Бердиев: "Ҳаммага раҳмат, бошқа гапим йўқ"  48 21:51Ўзбекистон терма жамоасининг ноябрь ойидаги йиғинига жалб этилган футболчилар рўйхати эълон қилинди  23 21:43Илёс Зейтуллаев: "Чемпионат охирига келдик, жамоамизда толиқиш бор"  0 21:25Суперлига. "Қўқон-1912" – "Пахтакор" 0:0  0

Сантуш: "Португалия жаҳоннинг энг яхши жамоаси эмаслигини биламиз" Новости

Сантуш: "Португалия жаҳоннинг энг яхши жамоаси эмаслигини биламиз"

Португалия терма жамоаси бош мураббийи Фернанду Сантуш Уэльсг қарши баҳс ҳақида фикр билдирди.

"Ўйин жуда қийин бўлишини кутгандим. Аммо биз рақибнинг кучсиз томонига эмас, ўзимизнинг кучимизга ишондик. Уэльс - жуда яхши жамоа. Коулман фантастик ишларни бажарди. Йигитларимга нисбатан ҳам шу сўзларни ишлатишим мумкин. Улар Уэльс қаршилигини синдириб, ажойиб голлар ура олишди.

Бизда доимо ўйинга аниқ режа бўлади. Бу ҳимоявий ва ҳужумкор ҳаракатлар билан боғлиқ. Португалия жаҳоннинг энг яхши жамоаси эмаслигини биламиз. Аммо бизда ўзимизнинг кучли томонларимиз бор. Ҳар бир рақибга ўзгача ёндошиш керак. Уэльс аввалги рақибларимиздан анча фарқ қилади. Британияликларда тезкор ҳужумчилар бор. Улар тўп билан катта тезликда ҳаракатланмасликлари керак. Режамиз иш берди деб ўйлайман.

Португалия терма жамоасидаги биринчи ўйиним қандай бўлганини биласизми? Тўғри, "Стад де Франс"да ўйнаган эдик. Ўшанда йигитларга қуйидаги сўзларни айтганман: "Биз икки йилдан сўнг Евро-2016 финалида ўйнаш учун шу ерга қайтишимиз керак". Энди бизда янги мақсад - Европанинг энг яхши жамоасига айланиш. Финалда ғалаба қозонмоқчимиз. Шунчаки иштирокчи бўлиш ниятимиз йўқ" - дейди Сантуш.

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика