Санкт-Петербургда яшайдиган ҳамюртларимиз диққатига!
14 окт 2019 22:12
Новости
Санкт-Петербургда яшайдиган ҳамюртларимиз диққатига!
15 октябрь куни Ўзбекистоннинг "Ҳумо" хоккей клуби ВХЛ доирасида Россиянинг "Ска-Нева" клуби билан ўйин ўтказади.
Мазкур баҳс Санкт-Петербург шаҳридаги "Хоккейный город" спорт мажмуасида бўлиб ўтади. Ўйин Санкт-Петербург вақти билан соат 19:00да бошланади.
Бу учрашув "Ҳумо" учун жуда ҳам муҳим аҳамият касб этади. Шу боис айни пайтда Санкт-Петербург шаҳрида яшаётган барча-барча ҳамюртларимиздан ўйинга келиб, хоккейчиларимизни қўллаб-қувватлашга чорлаймиз!
Сана: 15 октябрь 2019 йил
Ўйин: СКА-Нева (Россия) - Ҳумо (Ўзбекистон)
Бошланиш вақти: 19:00 (Санкт-Петербург вақти)
Спорт мажмуаси: "Хоккейный город"
Манзил: Российский пр., 6, Санкт-Петербург.
Илтимос бу хабарни барча ҳамюртларимизга юборинг.
Олға "Ҳумо", Олға Ўзбекистон!
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии