RU

Последние новости

09:22“Уяляпман“. Аморим МЮнинг ҳозирги ўйини ҳақида фикр билдирди  0 08:53“Реал“нинг иккита асосий футболчиси учун мавсум якунланади  2 08:24“Рома“ни бошқариш учун иккита асосий номзод бор  2 07:55Sofascore. Кечаги учрашувда Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:28Ўзбекистон кубоги. Бугун “Пахтакор“ — “Насаф“ учрашуви бор  9 01:40ЕЧЛ учун кураш. "Рома" муҳим баҳсда мағлубиятга учради  28 01:00Саудия Арабистони. Роналду майдонга тушмаган баҳсда "Ал Насср" 9 та гол урди  11 00:28Витор Рейс: "Ҳусанов ҳудди акамдек"  14 00:09ПСЖдагиларнинг фикрича, Килиан клубдан 98 млн евро қарздор экан  4 23:32"Ливерпуль" Фримпонг бўйича музокаралар олиб бормоқда. "Байер" ҳимоячисининг товон пули – 35-40 млн евро  1 22:23Мбаппе "Олтин бутса" учун курашда Дьокерешдан 3 очко ва Салаҳдан 2 очко ортда  2 22:02"Бавария" 150 млн. евролик футболчини сотиб олмоқчи  7 21:15МЮ "Ипсвич" ҳужумчисини харид қилмоқчи  2 20:36Расман: Карло Анчелотти Бразилия терма жамоасини бошқаради  12 20:15"Халқим учун "Олтин тўп"ни қўлга киритишни истардим" — Муҳаммад Салоҳ  56

Санжарни жазолаган Равшан Эрматов, Нажафалиевнинг ўзига хос статистикаси... (1-тур ҳақида) Новости

Санжарни жазолаган Равшан Эрматов, Нажафалиевнинг ўзига хос статистикаси... (1-тур ҳақида)

Coca-Cola Суперлиганинг ортда қолган дастлабки тури ҳақида сиз эътибор қилмаган баъзи маълумотларни келтирамиз.

1. "Металлург" қаторасига 3-ўйинни ютди. Бунақаси сўнгги бор 2017 йилда содир бўлган эди.

2021 йил

25-тур. "Металлург" 1:0 "Турон"

26-тур. "Қизилқум" 1:3 "Металлург"

2022 йил

1-тур. "Металлург" 1:0 АГМК

2. "Қизилқум"нинг 5 ўйиндан иборат мағлубиятли серияси якунига етди. Навоийликлар 2021 йил охиридаги барча учрашувларда енгилган эди.

3. "Қизилқум" 16 ўйиндан кейин яна "Локомотив"ни енгди. Бунақаси сўнгги бор 2013 йилнинг 2-даврасида содир бўлган эди. 

4. Санжар Шоаҳмедов 6 йилдан кейин яна Ўзбекистон чемпионатида сариқ карточка билан жазоланди. 

Тошкентлик футболчини сўнгги бор Равшан Эрматов огоҳлантирган эди (2016 йилнинг майида ўтган "Локомотив" 1:0 "Пахтакор" учрашувида).

5. Даврон Ҳошимов ("Навбаҳор") "Насаф"га қарши қаторасига 3-ўйинда ҳам сариқ карточка билан жазоланди.

6. "Насаф" "Навбаҳор"ни қаторасига 10-учрашувда мағлубиятга учратолмади.

7. "Навбаҳор" кетма-кет 5-мавсумни ғалабасиз бошлади.

8. "Қўқон-1912"нинг 18 ўйиндан иборат голли серияси "Нефтчи" билан ўйинда якунланди.

9. Аскер Нажафалиев бошқарган қаторасига 4-ўйинда ғолиб номига аниқлик киритилмади.

Суперлига-2021. 24-тур. "Машъал" 0:0 "Турон"

Про лига-2021. "Нефтчи" 1:1 "Бухоро"

Суперлига-2021. 25-тур. "Сўғдиёна" 1:1 "Насаф"

Суперлига-2022. 1-тур. "Олимпик" 0:0 "Сурхон"

10. Бу йилги мавсум чемпионатимиз тарихидаги энг кам гол урилган тур билан старт олди (6 та).

11. Дастлабки турдан ўрин олган 7 ўйиндан 4 таси нейтрал стадионда ўтди ("Қизилқум" рақибини Олмалиқда, "Олимпик" "Пахтакор"да, "Нефтчи" Яйпанда, "Бунёдкор" эса "Локомотив" ўйингоҳида қабул қилди). 

Қайтиш...

Автор :
Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика