RU

Последние новости

11:01Евро-2024 учун илк терма жамоа якуний таркибини эълон қилди  0 10:36«Арсенал» бўйи деярли 2 метрли ҳужумчи учун 80 миллион евро тўлашга тайёр  3 10:10Дахшат! ЦСКА «Зенит» билан ўйинда оғир жароҳат олган Торопнинг шифохонада тушган суратини эълон қилди  6 10:10"Футбол олами". "Нефтчи" - "Андижон" 2:2, "Навбаҳор"да ғалаба ва 7-турнинг қолган ўйинлари ҳақида  0 09:44Тен Хаг навбатдаги ғалабадан сўнг нималар деди?  1 09:18Франция клуби тарихида илк бор ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритди  6 08:51Бруну Фернандеш «Манчестер Юнайтед»даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  4 08:26«Бавария» мураббийини олиб қолмоқчи, бироқ энди Тухель шарт қўйди  4 08:00Федотов «Зенит» билан ўйиндан сўнг кийиниш хонасида ЦСКА футболчиларига мурожаат қилди  2 07:32Про лига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  2 06:05Италия кубоги финал. "Аталанта" - "Ювентус" 0:1  0 06:00ЛаЛига. "Хетафе" - "Атлетико Мадрид" 0:3  1 05:55Лига 1. "Ницца" - ПСЖ 1:2   0 05:50Россия кубоги. "Зенит" – ЦСКА 0:0 (пенальтилар 5:4)   0 05:45АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Ньюкасл" 3:2   0

Санжар Турсунов: "Мен ўйновчи мураббий эмасман" Новости

Санжар Турсунов: "Мен ўйновчи мураббий эмасман"

"Локомотив" қишки трансферлар вақтида таркибга собиқ футболчиларини ортга қайтарди.

2004-2013 йил "темирйўлчилар" шарафини ҳимоя қилган Санжар Турсунов эндиликда яна "Локо"да тўп тепади. Футболчи янги мавсум олдидан фикрлари билан ўртоқлашди. 


- "Локомотив" янги мавсумга тайёрми?

- Жамоа биринчи турга тайёр. Жароҳат олган футболчилар йўқ. Фақат дисквалификация сабаб ўтказиб юбориганлар бор. Қишки йиғин режадагидек ўтди. Нафақат илк тур балки чемпионатга тайёрмиз. 

- Санжар Турсуновни бу йил кўпроқ қайси функцияда кўрамиз? Футболчи ёки ўйновчи мураббий?

- Мен мураббийлар штабининг ишига аралашмайман. Мен ўйновчи мураббий эмас, футболчиман. Фақат жамоадаги ички муҳитга жавоб бераман. 

- "Локомотив" охирги йилларда совриндорлар ҳаритасидан йўқолиб қолди. Бугун жамланган таркиб билан жамоа юқори ўринларга курашишга салоҳияти етадими?

- Ҳозир юқори ўринларга ҳаракат қилмаймиз. Бизнинг ўз йўналишимиз ва лойиҳамиз бор. Лекин "Локомотив" чемпионликка курашмайди, дегани эмас. Режаларимиз амалга ошадиган бўлса, аввалги "Локомотив" қайтади. Таркиб ҳақида гапирдингиз. Мен шу жамоадаги барчага ишонаман. Улар мен учун барча жамоадан устун туради. Бу мени жамоам. Улар билан бирга ўйнайман. Масалан "Жирона"ни ҳеч ким кутмаган эди. 

- "Локомотив"ни "Жирона"га ўхшатиш мумкинми?

- "Жирона" эмас, "Локомотив" бўлиши мумкин. "Лестер" ўз вақтида чемпион бўлган. Биз ҳар бир жамоага рақобат туғдира оламиз. 

- Шахсан сиз учун қайси ўйин муҳим принципиал аҳамиятга эга бўлади?

- Мен учун барча ўйин принципиал. Бундай жамоалар кўп ва бу албатта яхши. Биринчиси дерби, иккинчиси собиқ жамоам, ундан ташқари совринли ўринларга курашадиган жамоалар. Бошқа жамоалар ҳам қайсидир паллада принципиал бўлади. Умуман олганда ҳаммаси яхши бўлади. 

Рейтинг: -1   

Комментарии

+2   
29 фев 17:43:30
Man U
Хурматга лойик футболчи Санжар. Омадини берсин
   
17 мар 16:47:11
Nodirbek86.86
Qanaqa obro* bu shantajchi yu. Neftchi bilan oyinda bunga futbolchi sal tekkands yiqilib olgandi. Sudya kim edi esimda yoq kekin osha qovun penalti belgilagan. Bu esa penalti yoq deb ayta olmagan.
   
29 фев 17:22:45
Arsenal london drujba
Obroying bot vaqti ket sanjar. Yana bir ikki yildan keyin ustungdan kulishni boshlashadi
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика