RU

Последние новости

20:47"Манчестер Сити" Эдерсонни сотишга тайёр  0 20:20Ўртоқлик ўйини. "Сурхон" "Бухоро"дан устун келди  2 19:58"Ливерпуль" Англия терма жамоаси вингерини нишонга олди  1 19:22Назорат учрашуви. "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  5 19:00Ўртоқлик ўйини. "Милан" Гонконгда "Ливерпул"ни мағлуб этди  1 18:40"Реал" "Арсенал" билан учрашув учун делегация тайёрламоқда  7 18:15Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг "Чертаново"га қарши ўйин учун таркиби маълум  5 17:55Тодоров Тошкентнинг бошқа клубига ўтди  0 17:31Иккинчи даврадан водийдаги ўйинлар ПФЛ сотиб олган янги камераларда трансляция қилинади  6 17:07Отабек Шукуров: "Персеполис" менга таклиф билан чиқди, лекин..."  7 16:42"Андижон" нигериялик ҳужумчи билан шартнома имзолади  22 16:20Ўзбекистон U-18 селекция йиғини учун футболчиларнинг иккинчи қисмини танлаб олди  1 15:53"Қўқон-1912" ва "Нефтчи"да ҳам қарздорлик бор  8 15:29Аброр Исмоиловнинг агенти "Навбаҳор" устидан ОФКга арз қилди  21 14:53Шаҳзод Азмиддинов иккинчи даврани "Андижон"да бошлайди  7

Санжар Турсунов: "Асосий мақсадимиз - натижа" Новости

Санжар Турсунов: "Асосий мақсадимиз - натижа"

Терма жамоамизнинг "Умм Салал" сафида ҳаракат қилаётган футболчиси Санжар Турсунов Баҳрайнга қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди.

"Филиппин билан ўйинда майдонга тушмаган бўлсамда, ғалаба қозондик. Асосий мақсадимиз - натижа. У мен билан эришиладими ёки менсиз, бу катта аҳамиятга эга эмас. Биласиз, футболчи учун ўз манфаатлари эмас, жамоа манфаати биринчи ўринда туради. Биз Ўзбекистон номидан иштирок этмоқдамиз", - дейди Турсунов.

- Сизни ҳам терма жамоанинг фаҳрий футболчиларидан бири деб ҳисобласак бўлади. Шуни ҳисобга олган ҳолда қанотда ўйнаган Элдор Шомуродовнинг ўтган ўйиндаги ҳаракатларига қандай баҳо бера оласиз?

-  Элдор сўнгги ўйинларни яхши ўтказди. "Бунёдкор"даги ўйинларини ҳали кўрганим йўқ. Лекин, у ўша куни бундан ҳам яхшироқ ўйнай олиши мумкин эди. Ҳали ёш, муҳими хатолари устида ишлаши ва олға интилиши керак.

- Филиппинга қарши ўйинда рақиб дарвозабонининг ажойиб ўйинларини ҳисобга олмасак, бизга нима етишмади?

- Биз ўша куни кўплаб зарба бердик. Статистикани ҳам кўтарсак, ўйин давомида 40га яқин вазиятни яратибмиз. Рақиб посбонининг ҳам ҳизмати катта бўлди. Агар эртага шу ўйинимиз чиқса, ҳисоб ҳам мухлисларга ёқадиган ҳолатда бўлиши мумкин.

- Эртанги ўйин биздан кўра Баҳрайнга муҳимроқ. Чунки улар Осиё Чемпионати йўлланмаси учун ҳам курашадилар. Эртага рақибдан қандай ўйин кутяпсиз?

- Ўйлашимча, ўйин биз учун ҳам муҳимроқ. Чунки, гуруҳда биринчи ўринни олмоқчимиз. Мухлисларимиз олдида фақат ва фақат ғалаба учун ўйнамоқчимиз. 

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика