Санжар Турсунов 2024 йилни "Локомотив" сафида бошлайди
30 дек 2023 14:23
Новости
Санжар Турсунов 2024 йилни "Локомотив" сафида бошлайди
ОКМК билан хайрлашган тажрибали футболчи "Локомотив" сафига қўшилди.
Championat.asia сайти бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаевнинг хабар беришича, Санжар Турсунов кейинги фаолиятини собиқ жамоаси "Локомотив"да давом эттиради.
37 ёшга тўлган Турсунов ўтган мавсум ОКМК таркибида 37 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол ва 7 та голли пасга муаллифлик қилди.
Ярим ҳимоячи фаолияти мобайнида Россиянинг "Иртыш-1946", "Волга", "Алания", "Газовик", Ураинанинг "Ворскла", Қатарнинг "Умм Салал", "Ал Харитият", Кореянинг "Тэджон Ситизен", Ўзбекистоннинг "Локомотив", "Бунёдкор" ва ОКМК жамоаларида тўп тепган.
Похожие новости
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Комментарии