RU

Последние новости

17:24Суперлига. "Динамо" - "Локомотив": Асосий таркиблар маълум  0 16:57"Ҳозирги ҳолатимни сўз билан таърифлаш қийин"   0 16:16Асаби бўшлар кўрмасин! "Барселона" жароҳат олган Пау Кубарси суратини чоп этди   4 16:16Суперлига. ОКМК - "Олимпик" 1:1 (матнли трансляция)  6 15:47Ханс-Дитер Флик: "Бугун амалга оширган ишимиздан мамнунман"  0 15:15ОФК Чемпионлар лигаси-2. 4-турдан сўнг ғарбий минтақадаги ҳолат  6 14:42ОФК Чемпионлар Лигаси-2. "Чонбук Моторс" - "Селангор": Умар Эшмуродов асосий таркибда  0 14:31"Бетис" "Барселона" ҳимоячисига қизиқмоқда  1 14:19"Локомотив" сўнгги бор Самарқандда "Динамо"ни қачон ютган?  2 13:56"Барселона" XX асрда қайд этган ажойиб бир натижасини яхшилади   2 13:27Артета: "Футболчиларим билан фахрланаман"  1 12:25"Олимпик" бугун тарихий натижа қайд этиши мумкин   3 12:18U-20 Осиё кубогига қуръа ташланди. Ўзбекистон Эрон билан ўйнайди  16 12:04U-20 Осиё кубоги. Ўзбекистонга аввалги мусобақаларда гуруҳда қайси терма жамоалар рақиб бўлган?  3 11:51Луис Энрике: "Натижа адолатли бўлмади. Биз "Атлетико"дан кучлироқ эдик"  4

Санжар Тўрақулов: “Олий лига йўлланмаси ҳали нақд қилингани йўқ” Новости

Санжар Тўрақулов: “Олий лига йўлланмаси ҳали нақд қилингани йўқ”

“Обод” жамоаси чемпионат тугашига бир тур қолганида пешқадамга айланиб олди.

Энди Тошкентнинг ушбу клуби асосий таъқибчиси бўлган “Оқ-тепа”нинг ўйинига қараб ўтирмайди ва сўнгги турда ўз уйида “Косонсой”ни мағлуб этса, 1-ўринни эгаллаган холда, элитага йўл олади. Биз эса “Обод”нинг асосий фигураларидан бири бўлган Санжар Тўрақулов билан боғланиб бир қатор саволларга жавоб олдик.

- Жамоангизнинг “Хотира-79”га қарши баҳсидан олдин кўпчилик “Обод”ни фаворит дея баҳолаганди. Ўйин ҳақида нима дейсиз?
- Наманганда ўтган учрашувда гарчи ғалаба қозонган бўлсакда, қийинчилик билан уч очкони қўлга киритдик дейиш мумкин. Осон ўйин бўлгани йўқ. Рақиб ҳам жиддий қаршилик кўрсатишга уринди. Аммо кетма-кет голлар уриб олганимиздан кейин ҳаммаси биз учун кўнгилдагидек кечди.

- Ушбу ғалабадан эмас балки “Оқ-тепа”нинг очко йўқотгани кайфиятни янада кўтариб юборган бўлса керак?
- Албатта. Асосий таъқибчимизнинг ўз уйида дуранг қайд этгани бизга қўл келди. Шу тариқа турнир пешқадамига айланиб олдик. Аслида мақсадимиз ҳам биринчи ўринни эгаллаш эди.

- “Обод”ни олий лига йўлланмаси билан табрикласак бўладими?
- Йўқ, менимча элита масаласи тўла тўкис ҳал этилмади. Олдинда яна битта тур қолди. Эътиборлиси ҳаммаси шу ўйиндан кейин аниқ бўлади. Ҳозирча шошилмасдан турайлик.

- Эндиликда “Оқ-тепа”нинг қандай натижа қайд этиши сизлар учун муҳим эмас. Асосийси “Обод”нинг ўзи келаси турда ғалаба қозонса бўлгани. Тўғрими?
- Ҳа. Буни ҳозирда йигитлар жуда яхши тушуниб турибди. Кейинги турда “Оқ-тепа” сафарда “Хоразм” билан куч синашади. Уларнинг қандай натижа қайд этишидан қатъий назар биз ўз майдонимизда “Косонсой”ни мағлуб эта олсак, марра бизники бўлади.



- Кўпчилик “Обод”ни кейинги турда “Косонсой”ни ютади деган фикрларин билдирмоқда. Бу каби гап сўзлар ўйиндан олдин сизларга руҳан устунлик бериши аниқ. Аммо рақибни менсимаслик ҳам салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Фикримизга қўшиласизми?
- Албатта. Шу боис олий лигага чиқдик дейишга бироз эрта. Расмийлаштириб олганимиздан кейингина хурсандчилик қилиш мумкин. Бунинг учун “Косонсой”ни мағлуб этишимиз зарур. Айни дамда барчамиз бўлажак баҳсга жиддий тайёргарлик кўрмоқдамиз.

- Нима деб ўйлайсиз, ўтган мавсумдан буён биринчи лигада ўйнаб келаётган “Обод” агарда келаси йил элитада иштирок этса шароит ва моддий жиҳатдан қийналиб қолмасмикин?

- Бугунги кундаги яратилган шароитлар биринчи лига тоифасида аъло даражада деса бўлади. Аммо олий лигага чиқилганидан сўнг ўзгаришлар қилиниши талаб этилади. Менимча раҳбарият ҳар томонлама пухта ўйлаб, сўнгра олдимизга кучлилар сафига чиқиш вазифасини қўйган бўлса керак.

- “Обод”ни ўйин услуби ҳақида кўпчилик илиқ фикрларни билдирмоқда. Шунингдек аҳиллик ҳам биринчи ўринга чиққан экан...
- Тўғри. Кўз тегмасин жамоадаги йигитлар жуда аҳил ва иноқ. Ҳудди бир оиладекмиз. Сабаби илгари “Бунёдкор” ўринбосарлар жамоасида харакат қилган кўплаб ўйинчилар жамланганидан бўлса керак. Ёш жиҳатдан ҳам деярли тенгмиз. Майдонда ва унинг ташқарисида бир-биримизни сўзсиз тушунадиган даражага чиқиб бормоқдамиз.

- Қандай фикрдасиз, агарда келгуси йил олий лигада иштирок этадиган бўлсанглар, асосий таркиб ўзаги сақланиб қолинадими?
- Буни аввало раҳбарият ва мураббийлар штаби ҳал қилади. Менимча асосий таркибнинг ўзаги сақлаб қолинса керак. Агарда шу тарзда иш тутилса ҳам ишонманки жамоадошларим бемалол элитада ҳам ўйнаб кета олади. Тўғри, бошида қийин бўлиши аниқ. Аммо кейинчалик ҳаммаси кўнгилдагидек кечади деб ўйлайман.

- Ўзингиз ҳам “Обод”да қолсанггиз керак?
- Насиб қилса олий лигада ҳам жамоа шарафини ҳимоя қиламан. Аслида “Обод” ташкил топаётган йиллари кўпчилик футболчиларни таркибга жалб этиб, аҳил бир жамоа тузилишида озми-кўпми ҳисса қўшганмиз. Ўрта ёшдаги йигитлар билан курашчан жамоани шакллантириб, вақти келиб олий лигага чиқишни кўзлагандик. Мана кўриб турганингиздек жорий мавсум бунга жуда яқин турибмиз. Ўзимга келсак, илгари ҳам олий лига клубларида ўйнаганман. Аммо ўзим хоҳлаган даражада ўйин кўрсата олмагандим. Табиийки биринчи лига билан элита ўртасидаги фарқ катта. Олдиндан бир нарса деб бўлмайди. Харакат қилинса ҳамма нарсага эришиш мумкин. Ўз устимда янада кўпроқ ишлаб, олий лигада ҳам бемалол ўйнаб кетишга интиламан.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика