RU

Последние новости

23:27Евро.2024. Чехия – Туркия. Асосий таркиблар аниқ!  0 23:05Евро-2024. Грузия – Португалия. Таркиблар аниқ!  3 22:57Евро-2024. Словакия ва Руминия муроса кўчасини танлашди  1 22:55Евро-2024. Бельгия билан дуранг ўйнаган Украина 4 очко билан гуруҳда қолиб кетди  11 22:29Суперлига. "Металлург" – "Насаф" 0:0. Highlights  6 22:18Ҳаким Фузайлов: "Охирги тур ўйинларида йигитлар ёмон ҳаракат қилишмаяпти"  1 22:15Суперлига. "Андижон" - "Навбаҳор" 3:0  10 22:00"Лочинлар" мавсумдаги илк мағлубиятни Андижонда қабул қилиб олишди — "Андижон" - "Навбаҳор" 3:0  220 21:56Неъматилло Қуттибоев: "Гол урганимизда ўйин биз учун енгилроқ ўтган бўларди"  0 21:28Про лига. "Машъал" ўз майдонида "Дўстлик"ни таслим қилди  0 21:00Суперлига. "Насаф" Олмалиқда аутсайдер "Металлург" билан дуранг ўйнади  79 20:44Фил Фоден Англия терма жамоаси йиғинини вақтинчалик тарк этди  4 20:20Про лига. "Арал" – "Хоразм" учрашувида дуранг қайд этилди  1 20:16Евро-2024. Украина – Бельгия. Асосий таркиблар аниқ!  1 20:10Евро-2024. Словакия – Руминия. Таркиблар аниқ  0

Санжар Шоаҳмедов: "Терма жамоадан таклиф ҳар қандай вазиятда тушиши мумкин. Клубим билан шартномам тугамоқда. Фаолиятимни Ўзбекистон ёки хорижда давом эттираман" Новости

Санжар Шоаҳмедов: "Терма жамоадан таклиф ҳар қандай вазиятда тушиши мумкин. Клубим билан шартномам тугамоқда. Фаолиятимни Ўзбекистон ёки хорижда давом эттираман"

Ҳамюртимиз Санжар Шоаҳмедов тўп тепаётган Малайзиянинг «Теренггану» жамоаси мамлакат Суперлигасининг 10-турида сафарда "Фелда Юнайтед" жамоаси меҳмони бўлди.

Қизиқарли кечган учрашувда «Теренггану» йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва бронза медаллари учун катта қадамни ташлади. Ушбу баҳсда ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Санжар Шоаҳмедов жамоасининг голларидан бирига муаллифлик қилди ва бу мавсумдаги бешинчи голини урди. Яна битта турдан сўнг чемпионат баҳслари ўз якунига етади. Маълумот ўрнида навбатдаги турда Шоаҳмедовнинг жамоаси «Паханг» билан тўқнаш келади. Биз эса "Фелда Юнайтед" билан учрашувдан сўнг Санжар Шоаҳмедовни суҳбатга чорладик. 

- Авваламбор қўлга киритилган муҳим ғалаба билан табриклаймиз. Рақиб "Фелда Юнайтед" жамоаси турнир жадвалининг сўнгги поғонасида кетаётган эди. «Теренггану»га энг яқин таъқибчи бу «Кедах» ҳисобланади. Умуман чемпионликдан ташқари қолган ўринларга кураш оҳирги турга қадар давом этишини кутишимиз мумкин. Дастлаб, "Фелда Юнайтед" билан кечган ўйин ҳақида таассуротларингиз билан ўртоқлашсангиз... 

- Биз учун жуда муҳим ўйин эди. Жамоамиз билан мавсумни учинчи ўринда тугатишга ҳаракат қиляпмиз. Бу ўйиндаги ғалаба бизга бронза медалларига эга чиқишимиз учун катта имконият берарди. Умуман олганда қизиқарли ўйин бўлди деб ўйлайман. Мавсум тугашига бир тур қолди. Барчаси охирги турда ҳал бўлади. 

- Кўриб боряпмиз, аксарият учрашувларда узоқдан зарба бериб рақиб дарвозасини ишғол қиляпсиз. "Фелда Юнайтед" билан ўйинда ҳам шунга ўхшаш гол урдингиз. Бу мураббийнинг кўрсатмасими ёки машғулотларда ишланган услубми?

- Голга келадиган бўлсам, бурчакдан жамоадошим тўпни оширди. Буни олдиндан билар эдим. Чунки, ўйиндан олдин мураббийимиз бурчак зарбаларини ижро этадиган футболчига тўпни менга ошириш кераклигини таъкидлаганди. Қайсидир маънода мураббийимизнинг тактикаси десам ҳам ўринли бўлади. Мураббийнинг тактикаси иш берди.   

- Малайзияда мавсум якунланмоқда. Клубингиз билан шартномангиз қандай? Бошқа жамоалардан ҳам таклифлар тушяптими?

- Ҳа, «Теренггану» билан шартномам тугамоқда. Мавсум якунланиш арафасида турибди, шартномам декабрда ўз якунига етади. Таклифлар бор, Малайзиянинг ўзидан ҳам 2-3 та жамоалардан чорловлар келиб тушяпти. Қолганини вақт кўрсатади. Ҳозир бирор нарса дея олмайман.


- Ўзбекистонга қайтиш режангиз борми ёки фаолиятингизни хорижда давом эттирасизми?

- Ҳозирги клубим ҳам янги шартнома таклиф қилишни режалаштирмоқда, менинг режаларим билан ҳам қизиқмоқда. Лекин, шошилмасликни жоиз деб биламан. Боиси, бошқа чемпионатлардан ҳам таклифлар бор. Фаолиятимни хориж чемпионатларида давом эттиришга ҳаракат қиламан. Яна қайтараман ҳаммасини вақт кўрсатади. Ўзбекистонга ҳам қайтишим мумкин ёки аксинча. Ҳаммаси худодан. 

- Легионер сифатида Малайзия чемпионатида қай даражада ўсишга эриша олдингиз?

- Жамоам сафида кўплаб голлар урдим, жамоадошларимни голларига ассистентлик қилдим. Икки йил ичида катта таассуротларга эга бўлдим. Бир қатор кучли легионерлар билан тўп тепдим. Клубда барча шароитлар яратиб берилган. Ҳаммаси зўр бўлди.

- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг октябрь ойидаги йиғинига хорижда тўп тепаётган бир нечта футболчиларимиз чақирилди. Сизни эса охирги маротаба Эктор Купер даврида терма жамоада кўрдик. Таклиф олмаётганингиздан хафа бўлиш ёки ранжиш ҳолатлари бўлмадими?

- Бу борада муаммо йўқ. Асло хафа эмасман. Ҳамма нарсани вақти бор. Ўз ҳаракатларим билан миллий жамоага қайтишга ҳаракат қиламан. Ҳаммаси ўз қўлимда. Миллий жамоадан ҳар қандай ҳолатда таклиф тушиши мумкин. 

- Собиқ жамоангиз «Локомотив» иккинчи даврани жуда яхши бошлади. Бу мураббий Тимур Кападзенинг келиши билан боғлиқми?  Жамоа аввалгидек кучли прессинг ва комбинацион футбол кўрсатмоқда...

- Охирги тўртта турни кузатдим. Тимур Кападзе келгач жамоанинг ўйинида ижобий томонга ўзгаришлар юз бермоқда. Жамоа чиройли футбол кўрсатмоқда. Ғалабаларда ва жамоанинг ўйинида мураббийнинг иши борлиги кўриниб турибди. Аввалги прессинг, паслар билан ҳаракат қилиш, комбинациялар қайтди. Биринчи даврага қараганда сезиларли даражада ўзгарди.

- Бугунги кунда Малайзияда пандемиядан сўнг ҳаёт қандай кечмоқда, аҳоли турмуш тарзида қандай ўзгаришлар бор?

- Кўз тегмасин бу ерда карантин анча юмшатилди. Барча хизмат кўрсатиш соҳалари фаол ишламоқда. Вазият анча яхши, касаллик ҳам кўп эмас. 

- Футболда натижа асосий ўринда туради. Жамоангиз қайд этаётган натижалардан клуб раҳбарлари қониқиш ҳосил қиляптими?

- Малайзияда кўп жамоалар юқори ўринлар сари интилишади ва курашишади. Натижалар яхши, раҳбарлар ҳам қониқмоқда. Футболчилар учун барча шароитлар яратиб берилган. Қўллаб-қувватлаб турган барча ўзбекистонлик мухлисларга раҳмат айтиб қоламан. Соғлик ва саломатлик тилайман!                                             

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика