RU

Последние новости

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  4 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  0 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  1 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  3 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  13 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  1 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  3 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  30 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  10 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

Санжар Шоаҳмедов: “Селангор” Малайзиянинг топ жамоалари сирасига киради” Новости

Санжар Шоаҳмедов: “Селангор” Малайзиянинг топ жамоалари сирасига киради”

Ҳамюртимиз Санжар Шоаҳмедов тўп тепаётган Малайзиянинг “Теренггану” жамоаси чемпионат доирасида 4-тур учрашувини “Селангор”га қарши ўтказди.

Баҳсда томонлар жанговар 3-3 ҳисобидаги дурангга имзо чекишди. Ўзбекистонлик футболчи ўйиннинг 64-дақиқасида рақиб дарвозасини ишғол қилди. Махоратли ярим ҳимоячи баҳсдан сўнг фикрларини билдирди.

“Бугунги ўйинни ўз майдонимизда ўтказдик. Рақибимиз “Селангор” Малайзиянинг топ жамоаларидан бири ҳисобланади. Икки жамоа учун ҳам қизиқарли ва муросасиз баҳс бўлди дея оламан. Чемпионатнинг энди учинчи тури тугади. Ҳозирда тўрт очко билан олтинчи ўринда кетмоқдамиз. Ўйлайманки, бу ҳали бошланиши. Биз юқори поғоналарни истаймиз. Ҳаммаси олдинда. Менимча, дуранг адолатли натижа бўлди. Ғалаба қозониш истагида майдонга тушгандик, лекин якунда дуранг қайд этилди. Ишлашда ва хатоларимизни тўғирлашда давом этамиз”, дейди Шоаҳмедов.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика