Санжар Рашидов: "Жамоамни ўзгартириш ва олдинга интилиш вақти келганини тушуниб етдим"
30 янв 2021 09:53
Новости
Санжар Рашидов: "Жамоамни ўзгартириш ва олдинга интилиш вақти келганини тушуниб етдим"
"Бунёдкор" бугун Фарғона вилоятида ўтказилаётган "Ҳоким кубоги" мусобақаси чорак финалида Қирғизистоннинг "Нур Баткен" жамоаси билан ўйнайди.
Мазкур баҳсдан олдин "қалдирғочлар" сафига янги келиб қўшилган ярим ҳимоячи Санжар Рашидовнинг фикрлари билан қизиқдик.
"Ҳоким кубоги" баҳслари қизиқарли ўтмоқда. Бундай турнирлар ҳамиша эътиборни ўзига жалб қилиб келган.
Тўғри "Суғдиёна"да 10 йил давомида тўп тепдим. Маълум бир сабабларга кўра кетдим. Жамоанинг ўйинида ўзимни кўрмадим. Клубимни ўзгартириш ва янада олдинга интилиш вақти келганини тушуниб етдим. Бу орада "Бунёдкор" мураббийлари алоқага чиқиб, таклиф қилишди.
"Нур Баткен" билан яхши ўйин бўлади. Биз учун бегона жамоа ҳисобланади. Мусобақада барча жамоаларнинг кучи тенг деб ўйлайман", - дейди Санжар Рашидов.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Комментарии