RU

Последние новости

20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  0 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  4 20:15Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1 (матнли трансляция)  6 19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  8 19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  1 18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  22 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  21 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  37 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  15 17:10АПЛ раиси лигалар ўйин тақвими бўйича ФИФА билан курашаётганини таъкидлади  0 16:42Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўртоқлик баҳсларида қатнашади  1 16:26МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қирғиз Республикасидан устун келди  4 15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  1 15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  14 14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  3

Санжар Қувватовнинг қуруқ серияси ошиб бормоқда Новости

Санжар Қувватовнинг қуруқ серияси ошиб бормоқда

“Насаф” жамоасида асосий дарвозабони ҳисобланган Элдорбек Суюнов иккинчи даврадан “Пахтакор” сафига ўтгач, унинг ўрнини асосий дарвозабон сифатида Санжар Қувватов эгаллади.

Санжар Қувватов мана тўрт учрашувки ўзи қўриқлаётган дарвозасини даҳлсизлигини сақлаб турибди. Унинг қуруқ серияси 360 дақиқага етди. Сўнгги бор у Қаршидаги “Бунёдкор” жамоаси билан бўлган учрашувда пенальтидан гол ўтказган эди.

Бу йилги чемпионатда ушбу икки дарвозабон статистикасини солиштирсак, қуйидаги ҳолатга гувоҳ бўламиз.

Элдорбек Суюнов биринчи даврадаги учрашувларда 10 марта дарвозамизни қўриқлаб, майдонда 900 дақиқа ҳаракат қилган ва 11 марта гол ўтказган эди.

Санжар Қувватов жорий чемпионатда дарвозамизни 12та учрашувда қўриқлади, у 1080 дақиқа ҳаракат қилди ва 5 марта гол ўтказиб юборди. Ушбу дарвозабонимиз майдонга тушган 12 учрашувнинг 9тасида жамоамиз ғалаба қозонган, 3 учрашувда мағлубиятга учраган. Элдорбек Суюнов мйдонга тушган 10 учрашувнинг 4тасида жамоамиз мағлубият аламини тортган ва 2 учрашувда дурангга имзо чеккан.

Қувватовнинг бу йилги чемпионатда кўпгина ўйинларда, жуда қийин вазиятларда ҳам маҳоратини намойиш қилиб, жамоамизни муқаррар голлардан асраб қолаётганига гувоҳ бўлаяпмиз.



Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика