RU

Последние новости

16:54Темур Чогадзе: "Насаф"нинг асосий мақсади Ўзбекистон кубоги эмас, Суперлига чемпионлиги"  5 16:33"Динамо" "Пахтакор" билан дуранг ўйнаган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  1 16:17Тони Кроос ЕВРО-2024дан кейин фаолиятини якунлайди  8 15:59Диққат танлов. KELME брендидан футбол тўпини ютиб олинг!   7 15:42АПЛ янги мавсумида "VAR" бошқачароқ ишлайди  3 15:18"Челси" ўзига эҳтимолий мураббий топиб қўйди   2 14:50"Кристал Пэлас" "Бетис" футболчисига қизиқмоқда  1 14:19"Барселона" ёш иқтидорли ҳимоячиси билан янги шартнома имзолайди  3 13:50Лаутаро Мартинес келажагини "Интер"да кўрмоқда  1 13:32Постекоглу "Тоттенхэм" камида уч нафар янги футболчи сотиб олишини истамоқда  2 13:17Бу қизиқ. "Сити" дарвозабони беш йилда иккита ўйинда майдонга тушди, лекин клуб уни қўйиб юбормайди  7 12:49Тошкентда ўтказилган "Воҳа дербиси"да "Насаф"нинг қўли баланд келган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 12:36Ўзбекистон футзалининг энг яхшиларини тақдирлаш маросимига таклиф этамиз  1 12:24Баркли "Астон Вилла"га ўтиши мумкин  1 11:59"Манчестер Юнайтед" Санчони 50 миллионга сотмоқчи  3

Санъат Шихов: "Ўтиш ўйинида "Қўқон-1912"га осон бўлмайди" Новости

Санъат Шихов: "Ўтиш ўйинида "Қўқон-1912"га осон бўлмайди"

Бир неча кун олдин ПРО-Ллиганинг сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Якуний натижаларга кўра, "Қўқон-1912", "Машъал", "Шўртан" жамоалари Суперлига йўлланмаси учун курашни давом эттирадиган бўлди. Қўқонликларнинг тажрибали футболчиси Санъат Шихов мавсумдаги қийинчиликлар ва олдиндаги ўйинлар ҳақида фикрларини билдирди. 


- Жорий йилги Про лига қандай ўтди? Про лигада бу йил пасайиш бўлдими?
- Про лига савияси тушганми ёки йўқ, бу саволга аниқ жавоб бера олмайман. Барча жамоаларнинг стадионлари аъло даражада. Лекин тақвим жуда ноқулай тузилганини айта оламан. Мураббийларга қийин. Бутун мавсум давомида футболчиларнинг спорт формасини ушлаб туриш осон эмас. Ўйлашимча, 11та жамоа Про лига учун жуда кам. Биз учун бу йилги чемпионат кўнгилдагидек ўтмади. Мақсадимиз тўғридан-тўғри Суперлигага йўлланма олиш эди. Ҳозирча бунинг уддасидан чиққанимиз йўқ. Биринчи даврадаги йўқотилган очколар қимматга тушди. Энди бор умидимиз ўтиш ўйинларидан. Имкониятимиз йўқолмаган. Суперлигага йўлланма олишга ва мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. 

- Яна қайси факторлар қийинчилик туғдирди?
- Юқорида айтганимдек тақвим масаласи. Бир ойда 2та ўйин ўтказган пайтларимиз ҳам бўлди. 

- Қайси жамоаларда юқорига интилиш, кучайишни сездингиз?
- "Арал" жамоасида кўрдим, дея оламан. "Шўртан" ва "Машъал" жамоаларини ҳаммамиз яхши биламиз. Лекин "Арал" бу мавсумда ҳаммага бош оғриқ бўлди. 

- Шароит ва жамоаларнинг даражаси Суперлигага яқинлашдими?
- Шароит борасида катта фарқ йўқ. Про лиганинг деярли барча жамоаларида шароитлар яратилган. Бироқ ўйин борасида 2-3та жамоанинг савияси пастлиги аниқ. 

- Суперлигани ҳам кузатиб боряпсизми? Ўтиш учрашувида қайси жамоа рақиб бўлишини кутяпсиз?
- Суперлигадаги ҳар бир учрашувни кузатиб боришга тўғри келмоқда. Ким рақиблик қилишидан қатъий назар, уларга қийин бўлади. Про лиганинг 3та жамоасининг даражаси Суперлиганинг даражаси билан тенг.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика