RU

Последние новости

15:19Расман: Фрэнк Лэмпард ўзига янги жамоа топди  0 14:39ПРО-Лига. Сўнгги тур! Барча ўйинлар битта саҳифада (Онлайн натижа)  2 14:18Исмоилов 3 та, Бошкович 2 та ўйинга четлатилди. Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  0 14:15Одилжон Ҳамробеков "Насаф"га ўтдими?   7 13:58"Арсенал" "Аталанта" ҳужумичисига эътибор қаратди  1 13:34Ди Мария ЕЧЛдаги ассистлар бўйича 2-ўринга чиқиб олди  4 13:07Де Йонг "Барселона"нинг янги шартнома борасидаги таклифини қабул қилмади  9 12:26Слот: "Ливерпуль" бундан ҳам яхшироқ ўйнаши мумкин эди"  14 11:51Бэйл: "Бугунги кунда Килиан Мбаппе — дунёнинг энг яхши футболчиси"  21 11:38Эшитдик-да! Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси "Нефтчи"га ўтади  17 10:55Лэмпард Чемпионшип жамоасини бошқаришга рози бўлди  2 10:45"Пахтакор" раҳбариятига таклиф: Қарс икки қўлдан чиқади. Черан клубни чиройли ва муносиб тарк этиши керак   13 10:28Анчелотти кечаги мағлубиятга изоҳ берди  40 09:53«Реал Мадрид» ЕЧЛ антирекордини ўрнатди  27 09:34EЧЛ ҳафта футболчисига номзод футболчилар маълум  8

Самвел Бабаян: "Юмшоқ қилиб айтганда, биз бугун кўрсатган ўйин даражасидан ҳафсалам пир бўлди" Новости

Самвел Бабаян: "Юмшоқ қилиб айтганда, биз бугун кўрсатган ўйин даражасидан ҳафсалам пир бўлди"

Ўзбекистон Кубоги 3-туридан ўрин олган "Динамо" – "Навбаҳор" (1:1) учрашувидан кейин наманганликлар бош мураббийи Самвел Бабаян матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Хайрли кеч. Биринчи навбатда, қайд этиб ўтишим керакки, 3-тур олдидан гуруҳдан чиқиш вазифасини уддалаб бўлгандик. Биз кам ўйин амалиётига эга бўлганларга имкон беришни лозим топдик ва бу орқали захирамизнинг ҳақиқий кучини билиб олмоқчи бўлдик. Кўриндики, захирамиз у қадар кучли эмас. Биз сифат бўйича қониқиш ҳосил қилмадик ва кучайишимиз кераклигини тушундик. Кубок мусобақаси қисқа муддатли турнир. Ўзига яраша характер талаб қилади. Ёш ҳужумчимиз (Шодиёр Шодибоев – таҳр.) расмий ўйинда "Навбаҳор" учун илк бор гол ургани хурсанд қилди. Ўйинни таҳлил қиламиз ва кейинги учрашувга ҳозирлик кўрамиз.

- Сиз бундай таркибни майдонга тушириб, захира ўйинчиларига ва "Динамо"га гуруҳдан чиқиш учун имкон бердингиз. "Динамо" ютолмади ва "Андижон" сўнгги дақиқаларда гол уриб, плей-оффга чиқди. Бу ҳақиқий "ўлим гуруҳи" эди...

- Дарҳол тўғрилаб кетаман. Биз "Динамо"га имкон бермадик. Захира футболчиларимиз майдонга тушгач, "Навбаҳор" шарафини муносиб ҳимоя қилишлари керак. Улар машғулотларда ва ўйинга ҳозирлик кўриш чоғида юқори даражали теоритик тайёргарликдан ўтишади. Юмшоқ қилиб айтганда, биз бугун кўрсатган ўйин даражасидан ҳафсалам пир бўлди. Биз, аввало, "Динамо" эмас, "Навбаҳор"нинг келажаги ҳақида ўйлагандик. Биз оғир мавсум ўтказаётганимизни ҳисобга олсак, икки мусобақада ҳам юқори мақсадларни олдимизга қўйганмиз. Бизда дисквалификациялар, жароҳатлар рўй беради. Факт шундаки, "Навбаҳор" ўйинини кучайтирадиган захирага эга эмасмиз. Кубок учрашувларига келсак, биринчи матбуот анжуманида айтганимдек, гуруҳ ғолибига совринни топширавериш керак эди (кулади). Биз биринчи ўринни олганимиздан хурсандмиз. Мақсадимизга эришдик.

- Кубок мусобақасининг жорий форматини қандай баҳолайсиз?

- Биринчи лиганинг кўплаб жамоалари мусобақада қатнашгани футболни оммалаштиришга хизмат қилади. Кейинги йилларда тўртта кучли жамоанинг бир гуруҳга тушиб қолишини инобатга олиш керак деб ўйлайман. Агар биз Биринчи лига жамоасига қарши ўйнасак, ҳақиқий аншлаг бўларди, худди ўтган йилгидек. Биз ўшанда Нукусга боргандик. Бу ҳақиқий футбол байрами эди, шунча йил футболда ишлаб, Нукусда бўлмагандим. "Олимпия" жамоасига қарши ҳам ўйнагандик. Ўша ўйиндан кейин бир футболчини ўзимизга жалб қилдик. Бу – селекцион иш. Ҳа, у ўзимизни ўйинчи ва ижарада эди. У бизнинг дарзовамизни ишғол қилган ва унинг ўйини менга манзур келганди.


Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика