RU

Последние новости

03:25Испания кубоги. "Атлетико" "Марбелла"ни мағлуб этди, Симеоне жамоасида кетма-кет 13-ғалаба!  0 01:20Кунья шу ойда Лондон клубига ўтиши мумкин  0 00:54Испания кубоги. "Барселона" меҳмонда "Барбастро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Левандовскидан дубль  3 00:32АПЛ. "Арсенал" меҳмонда "Брайтон"ни мағлуб эта олмади  7 00:12"Бухоро" икки легионер билан шартномани узайтирди  0 00:05А Серия. "Наполи" меҳмонда "Фиорентина"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, етакчиликка қайтди  0 23:41Биринчи ва иккинчи лига жамоаларида тўп тепган, легионерлар лимити сабаб "Насаф"ни тарк этган ҳамда "Фулад" матбуот котибини ишдан кетишига "сабаб бўлган" Ўткир Юсупов 34 ёшни қарши олди  1 23:33Расман: Шоҳруҳ Гадоев "Нефтчи" билан шартнома имзолади!  4 23:10Расман: Шохруз Норхонов "Бухоро"га қайтди!  6 22:53Расман: Элдорбек Суюнов водийнинг бошқа бир клуби аъзосига айланди  15 22:29Испания кубоги. "Барбастро" – "Барселона". Асосий таркиблар аниқ  4 22:13АПЛ. "Брайтон" – "Арсенал". Таркиблар аниқ  15 22:09АПЛ. "Манчестер Сити" ниҳоят йирик ғалаба қайд этди. "Челси" эса охирги дақиқаларда ғалабани бой берди ва бошқа натижалар  6 21:56Расман: Икром Алибоев – "Нефтчи" футболчиси!  9 21:41Ҳусанов "Ланс"нинг "Тулуза"га қарши ўйин учун қайдномасидан жой олмади. Нега?  4

Самвел Бабаян: "Ўйинни бошидан охиригача назорат қилдик. Ҳамробековдек ўйинчи ҳар бир мураббийнинг орзуси" Новости

Самвел Бабаян: "Ўйинни бошидан охиригача назорат қилдик. Ҳамробековдек ўйинчи ҳар бир мураббийнинг орзуси"

Суперлига-2024 биринчи туридан ўрин олган "Навбаҳор" – "Динамо" (3:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Самвел Бабаян матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўйин ҳақида

- Барча "Навбаҳор" мухлисларини табриклайман. Бугун бир муҳим нарсани айтмоқчи эдим. Икки йилдан бери Наманганда фаолият олиб бормоқдаман. Ҳокимимизнинг эътибори билан биз ўзимизнинг энг юқори чўққимизга чиқдик. Бу 22 февраль куни Жидда шаҳридаги ўйин эди. Бу ўта катта меҳнат натижаси. "Навбаҳор" совринлар ютадиган жамоага айланди. Осиёнинг номдор клублари орасида қайд этилди. Бунга биринчи сабабчи албатта ҳокимимиз – Шавкатжон Шокиржонович. Отабек Саматов ҳам клуб учун улкан иш қилди. Бундан ташқари, жамоа мураббийлар штаби ҳам меҳнат қилишди. Энди янги саргузашт бошланмоқда. Бугун биз янги "Навбаҳор"ни кўрдик. Бу жамоа ўз фалсафасига кўра, совринлар қўлга киритишни, Осиё элитасида бўлишни истайди. Учрашувга келсак, ўйинни бошидан охиригача назарат қилдик. Вазиятларни якунлашдан ташқари, қолган ҳолатлардан қониқдим. Мен йигитларнинг ҳаракатларидан мамнунман. Улар "Навбаҳор"-2024 қандай эканлигини кўрсатиб қўйишга бор кучлари билан ҳаракат қилишди. Рақибга келсак, уларга ҳам ҳурмат. "Динамо" хусусий клуб ҳисобланади. Бу жамоани молиялаштираётган барчага раҳмат. Бу жуда катта иш. Ҳаммага байрам муборак бўлсин.

- Биринчи бўлимда яхши ҳаракат қилган Хақназарийни майдондан олишингизга нима сабаб бўлди?

- Ҳа, у ёмон ўйнамаганди. Режа бўйича биз уни захирага олдик. Биз ўйинга бироз тезлик қўшмоқчи эдик. Жиянов майдонга тушгандан кейин бу яққол кўзга ташланди. 

- Хамробеков ўйинда жуда катта ҳажмдаги ишни бажарди. Бу сизнинг кўрсатмаларингиз туфайлимиди ёки бугунги рақибдан келиб чиққан ҳолдами?

- Албатта. Одил Ҳамробеков юлдузимиз. У терма жамоанинг лидери. Бу бизга ёрдам беряпти албатта. Ҳамробеков учун ҳам бу янгилик. У энди мухлиси кўп бўлган, Намангандаги 3 млндан кўпроқ аҳолининг барчаси жон куйдирадиган жамоа шарафини ҳимоя қилмоқда. Хамробеков ўйинларда ҳис қилаётган адреналин унинг фаолиятда олдинга катта туртки бўлиши мумкин. Очиқчасига айтсам, бу даражадаги футболчини ҳар бир мураббий орзу қилади. Мен буни аллақачон амалга оширмоқчи эдим, аммо бу мавсумга келибгина  уддаладик. Одил билан ишлаётганимдан хурсандман. 

- "Навбаҳор" иккинчи бўлимнинг биринчи қисмида бироз концентрацияни йўқотди ва гол ўтказиб юборди. Бунга сабаб нима бўлди? Иккинчи савол, ҳужум чизиғида грузиялик икки футболчи жуфтлигини кўришимиз мумкинми?

- Тўғрисини айтсам, ўша вазиятларда кетма-кет хатоларга йўл қўйдик. Ҳисоб 2:0 бўлганда яна вазиятлар яратишда давом этдик. Гол эса бизни бироз хушёр бўлишга чорлади. Ҳужум чизиғидаги жуфтлик ҳақида гапирсак, бу йил сиз жуда кўп вариантларни кўрасиз. Энг муҳими ҳар бир майдонга тушган ўйинчи жамоага фойда олиб келсин. Шу энг муҳими. Таркибни машғулотларга қараб аниқлаймиз. Жуда кўп вазиятларни якунлай олмадик. Биргаликда учинчи ўйинни ўтказяпмиз. Умуман олганда биз ҳаммасини назорат қилдик.

-Бугунги ғалабадан қониқдингизми? Биринчи бўлимда анча вазиятларни йўққа чиқардик. Жамоа йирик ҳисобда ғалаба қозониши мумкин эди...  

-Жуда кўп вазиятлардан фойдалана олмадик. Хаядон бор. Бунга сабаб биз биргаликда эндигина учинчи ўйинни ўтказяпмиз. Умуман олганда, ҳаммаси яхши, голни ҳисобга олмаганда ўйинни тўлиқ назорат қилдик.  

Рейтинг: -14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика