RU

Последние новости

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  17 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  5 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  20

Самвел Бабаян: "Осиёнинг энг кучли жамоасига қарши ўйнадик" Новости

Самвел Бабаян: "Осиёнинг энг кучли жамоасига қарши ўйнадик"

Осиё чемпионлар лигаси 5-тур "Навбаҳор" - "Ал Ҳилол" (0:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Самвел Бабаян матбуот анжуманида иштирок этди.

- Бугун Осиёнинг энг кучли жамоасига қарши ўйнадик. "Ал Ҳилол" деярли идеал шаклланган жамоа. Бугун биз ҳимояда тартибли ўйин намойиш этиб, тезкор қарши ҳужумга ўтишни мақсад қилгандик. Аммо рақиб хатога йўл қўйишга мажбур қилди. Фикримча иккинчи пенальти қўйилган вазият баҳсли эди ва сўнгги қарор ҳакамга боғлиқ эди ва у пенальти белгилади. Гуруҳдан чиқиш имкониятларимиз жуда яхши ва биз улардан максимал тарзда фойдаланишга ҳаракат қиламиз.

- Бугунги учрашувга асосий таркибни танлашда хатога йўл қўймадингизми. Сабаби биз қарши ҳужумга таяниб ўйнадик демоқдасиз, аммо қанотда тезкор Дониёр Абдуманнопов бугун захирада қолдирилди? Тома Табатадзе ҳам катта тезликка эга футболчи эмас.

- Таркибни бор футболчилардан танладим. Қанотда Исмоилов ва Собиржоновлар ўйнашди. Абдуманнопов шамоллаб қолганди ва тўлиқ тузалишга улгурмади. У майдонга тушганида жуда қийналди. Кейинги учрашувларга қадар у тўлиқ соғайиб кетишига умид қиламан. Йигитлар бугун яхши ўйнашди ва уларга ҳеч қандай эътирозим йўқ. Яна бир маротаба такрорлайман, биз Осиёнинг энг кучли жамоасига қарши ўйнадик. "Ал Ҳилол"га қарши ҳужумкор ўйин намойиш этиш иложсиз нарса. Масалан чемпионат доирасидаги сўнгги учрашувда "Ал Ҳилол" 9та гол урди. Тасаввур қиляпсизми 9та.

- Аброр Исмоилов бугун анча агрессив ҳаракат қилди. Исмоиловга сиз кўрсатма берганмидингиз ёки у ўзи шундай ўйин намойиш этдими?

- Аброр биринчи ўйинда ҳам ва бугун ҳам жуда яхши ўйин намойиш этди. Бугун ҳужумларни якунловчи футболчи етишмади бизга.

- Жамоани бугунги учрашувга яхши тайёрладингиз, аммо ўтган учрашувда жамоа мағлуб бўлди. Жамоага стабиллик етишмаяпти. Бунга сабаб нима?

- Бизда ўйинлар сони жуда кўп, айниқса мавсум сўнгида. Захира ўриндиғи ҳам бизга панд бермоқда. Кўпроқ ротация қилишим керак, аммо захирада сифатли ўйинчилар етишмаяпти. Футболчилар ҳам мавсум сўнгида чарчашган. Қўшимчасига кўп футболчилар кузда шамоллаб қолишди.

- Ротация ҳақида гапирдингиз. Лекин бизнингча "Насаф", "Пахтакор" каби азалий рақиблар билан солиштирсак, "Навбаҳор"нинг захира ўриндиғи энг кучлиси. Айнан қайси позицияларда сизга ўйинчилар етишмаяпти.

- Захирада ёш футболчилар ўтирибди. Ёшлар жамоасида ўйнайдиган футболчиларимиз ўз мусобақасида сўнгги ўринда боришмоқда. Улар ҳали чемпионлар лигасига тайёр эмас. Чемпионлик даражасига мос футболчилар жалб этишимиз керак.

Рейтинг: -35   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика