RU

Последние новости

01:17U-17 ЖЧ. Нимчорак финал ўйинлари вақти маълум бўлди  1 00:30Суперлига. "Динамо" – "Андижон" 2:0  0 00:25U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия - Ўзбекистон 1:1 (пенальтилар 3:4)  4 00:20Хорватия U-17 бош мураббийи: "Пенальти лоторея эмас. Ўсмирларни йиғлаб турган ҳолатда кўриш оғир"  8 23:42Ўртоқлик ўйинлари. Бразилия Сенегални, Чили эса Россияни мағлуб этди  0 22:57U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди  259 22:37"Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" Влахович атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда  3 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  16 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  5 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  8 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  13 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  7 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  2 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  9 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  11

Самвел Бабаян: "Навбаҳор" мусобақа танламайди ва фақатгина ғалаба учун ўйнайди" Новости

Самвел Бабаян: "Навбаҳор" мусобақа танламайди ва фақатгина ғалаба учун ўйнайди"

ОЧЛ 2-тури доирасида "Мумбай Сити" мағлуб этилганидан кейин "Навбаҳор" бош мураббийи Самвел Бабаян ҳамда учрашувнинг энг яхши футболчиси Жамшид Искандеров иштирок этди.


- Барчага салом. Илк навбатда шуни айтишим керак, бугун барчага байрам улаша олдик. ОЧЛ тарихида илк марта ғалаба қайд этдик. Албатта, Наманган вилояти Ҳокими сабабли биз катта даражага чиқдик. Ўйинга тўхталадиган бўлсам, барча мухлислар ўйиндан олдин рақибни барча чизиқларда бир хил савияли футболчиларга эга жамоа дейишганди. 3:0 ҳисобида ютган бўлсак-да, бунинг учун катта меҳнат, катта куч сарфладик ва тактик томонлама тўғри ўйнадик. Ҳужумларни якунлаш чоғида йигитлар агрессивлик, содиқлик ва креативлик намойиш қилишди. Барчани ғалаба билан табриклайман, "Навбаҳор" олдинга интилишда давом этади ва ОЧЛда қизиқарли тарих яратамиз.

Жамшид Искандеров: - Осон ўйин бўлмади. 3:0 ҳисобини кўрган инсон осон ютиб олишибди-да, дейиши мумкин. Бироқ қийинчиликлари бўлди. Мухлисларимиз олдида ғалаба қозонишга ҳаракат қилдик. Барчани шу жумладан, Наманган вилояти Ҳокимини ғалаба билан табриклайман.

- Айтингчи, бугунги ўйинда нималар ўхшади-ю, нималар ўхшамади?

- Йигитлар иштирокида юқори меҳнат, тартиб-интизомни кўрдик. Ўхшамаган жиҳатлар ҳақида гапирсам, бу асосан биринчи бўлимда кузатилди. Ҳимояда яхши, тартибли ва зич ўйнадик, аммо ҳужумга чиқишда ёмон ҳаракат қилдик. Шу боисдан ўйин ўхшамади дейиш мумкин. Стандартлар ва бурчак зарбаларига таяндик, Остон Ўруновда яхши вазият бўлди. Иккинчи бўлимга чиқишдан олдин барчасини яхшилаб гаплашиб олдик, биз ғалаба қозонишимиз керак эди. Ана энди ҳужумда ҳам курашишни бошладик. 

- Бугунги ўйинда йирик ҳисобдаги ғалабани мақсад қилганмидингиз?

- Шуни айтишим керакки, майдонга фақатгина ғалаба учун чиқамиз. Биринчи бўлимдан кейин ҳам ғалаба қозонишимизни кутгандим. Шу сабабли йигитлар билан гаплашиб, айрим нарсаларни ўзгартирдик. Айни дамдаги "Навбаҳор" ОЧЛ, Ўзбекистон Кубоги ва чемпионат ўйинлари деб ажратиб ўтирмайди. Наманган вилояти Ҳокими, ҳомийлар орқали бизга катта мақсадлар қўйилди. Шу орқали "Навбаҳор"ни юқори даражадаги ҳолатига қайтардик. Мухлисларимиз учун фақатгина ғалабани ўйлаймиз.

- Ўзбекистон чемпионатидаги "Навбаҳор" Осиё чемпионлар лигасидаги ўйинлари билан фарқ қиляпти. Бунинг сабаби нимада?

- Фикрингизга қўшилмайман. Барча ўйинларга катта эътиборли бўлишга ҳаракат қиляпмиз. Бу руҳий чарчаш, бу жисмоний чарчаш... ОЧЛдаги тарихий очкодан кейин чемпионатда очколар йўқотдик. Аммо ўша ўйинларда биз ютишимиз керак эди, чунки ҳам техник, ҳам тактик томонлама рақибдан кучлироқ бўлгандик. Балки чемпионатда ғалаба қозониш учун бирор турнирдан воз кечишимиз керакдир, бироқ биз ҳамма ўйинда ютмоқчимиз. Бизда юқори амбицияли жамоа бор ва фақатгина ғалабалар истаймиз ва бунга мажбурмиз.

- Навбатдаги ўйин Эрон клубига қарши. Ушбу жамоа ҳақида маълумотлар кам. Ушбу жамоадан нималар кутамиз?

- Келинг, барчасига зинама-зина етиб борамиз. Навбатдаги учрашувимизни Бухорода ўтказамиз. Маълумотлар топилади, улар ҳозир "Ал Ҳилол"га қарши ўйнашмоқда. Айни дамдаги вазифа - "Бухоро" билан яхши ўйин кўрсатиб, муносиб натижа кўрсатиш.

- "Навбаҳор"нинг айни дамдаги таркиби билан ОЧЛнинг қайси босқичига етиб боришни умид қилса бўлади?

Жамшид Искандеров: - Бугун гол уриш насиб қилган экан. Бундан хурсандман. Бош мураббий айтганидек, ғалаба учун ўйнаймиз. Олдиндан нимадир деб бўлмайди. Менга ҳам финалга бориш ёқади. Аммо илк навбатда гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак.

- Бугунги ўйинда Жамшид Искандеровдан ташқари қайси футболчини таъкидлаб ўта оласиз? Пенальти борасидаги фикрингиз қандай?

- Ҳеч кимни ажратиб кўрсатиш ниятим йўқ. Ҳатто захирада қолган футболчилар ҳам масъулиятни бўйнида ушлаб турди. Бугун барчага раҳмат айтаман.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика