RU

Последние новости

07:35Sofascore. Йирик ҳисоб қайд этилган баҳсда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  1 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   4 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  20 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  6 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  10 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  172 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  56 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  12 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  29

Самвел Бабаян: "Навбаҳор" ғалабага яқинроқ эди. "Пахтакор" мураббийининг фикри менга умуман қизиқ эмас" (матбуот анжумани) Новости

Самвел Бабаян: "Навбаҳор" ғалабага яқинроқ эди. "Пахтакор" мураббийининг фикри менга умуман қизиқ эмас" (матбуот анжумани)

Coca Cola Суперлигасининг 17-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Пахтакор" (1:1) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Самвел Бабаян матбуот анжуманида қатнашди.





"Тахмин қилинганидек ўйин ҳеч кимни эътиборсиз қолдирмади. Чемпионатнинг икки лидери ўртасидаги баҳс бўлди. Менимча бугунги баҳс даражаси Осиё чемпионлар лигаси билан баравар бўлди. Бугун ғалабага яқинроқ эдик, агар иккинчи таймда қулай имкониятлардан фойдалана олганимизда 3 очко олардик. Умуман олганда йигитларнинг шижоати ва футболчиларимнинг ўйин сифати қониқтирди. Кийим алмаштириш хонасида айтган гапларимизни барчасини майдонда амалга оширишди", - деди Самвел Бабаян.

- Яхшибоев бугун нега қайдномада йўқ эди?

- Жасурнинг бувиси айни пайтда оғир касал. Айнан бувиси Жасурнинг футбол билан шуғулланишига сабабчи бўлган. Бувиси ёшлигида қўлидан ушлаб футболга олиб борарди. Жасур ҳозир оиласи даврасида. Бундай ҳолатда уни тушундик ва жавоб бердик.




- Кубок доирасидаги баҳсдан олдин қандайдир тактик ўзгаришлар қиласизми?

- Кубок баҳси ҳақида гапиришга ҳали эрта. Сабаби бугунги ўйинни таҳлил қилишимиз керак. Ўз майдонимизда, мухлисларимиз билан бирга "Пахтакор"га қарши ўйнаймиз, барибир кубок доирасида қайсидир босқичда тўқнаш келишимиз мумкин эди. Демак бу чорак финалда содир бўлар экан. Мавсумни безаб берадиган яна битта қизиқарли ўйин бўлади. Шундай экан кубок учрашувига максимал тарзда тайёргарлик кўрамиз.

- Бугун айнан қандай сабаблар туфайли ғалаба қозона олмадингиз?

- Сабаби "Пахтакор" футболчиларининг сифати. Бугунги кунда бу клуб терма жамоанинг ўзагини ташкил этади. Биз кўрсатган ўйин эса йигитларимиз юқори даражада ўйнай олишлари ва натижага эриша олишларини кўрсатишди.

- "Навбаҳор" ҳисобни очгач, дарҳол ҳимояга ётиб олгандек кўринди. Шу боис рақиб гол урди...

- Гол ўтказган вазиятда рақиб позицион ҳужумда эди, чап қанот ҳимоясида бир-бирларини ўрнини тўлдира олмади. Шу боис рақиб футболчиси эркин ҳаракат қилди. Биз юқори прессинг намойиш этдик, рақиб ҳимоячиларига босим қилдик. Эртами-кечми бундай юқори савиядаги футболчилар ташаббусни ўз қўлига олиши шубҳасиз. Фақат гол ўтказган вазиятни ҳисобга олмаганда позицион ҳимояланишни яхши амалга оширдик.




- Шацких бугун "Пахтакор" икки очко йўқотди деб айтди, бунга сизнинг муносабатингиз қандай?

- Бошида айтдимку, иккинчи таймда биз гол уришга яқин эдик. Энди "ўлдирилмаган айиқнинг терисини бўлиш"нинг фойдаси йўқ. Статистика бор, турли фактлар бор. Шу боис шахсан менинг фикримча биз ғалабага яқин эдик. Рақиб бош мураббийининг фикри эса менга умуман қизиқ эмас. Барча майдондаги футболни кўрди.

Кўпчиликка "Навбаҳор"нинг ўйини қизиқ эди. Менимча ўйин сифати бўйича рақобатбардош жамоага айландик. Балки қайсидир жойларда хато қилгандирмиз, аммо яратган барча нарса ўзимизники. Қиладиган ишларимиз бор, кубок ўйинигача кўп хатоларимизни тўғрилашга ҳаракат қиламиз.

- "Пахтакор" дарвозасига гол урилганида ҳиссиёт билан нишонламадингиз. Бу "Пахтакор"га бўлган ҳурмат туфайлими?

- Сабаби ҳали ўйин тугашига анча вақт бор эди. Ҳали иш охирига етмаганди. Ҳурмат қилишга келсак, барча билади менинг ДНК бу "Пахтакор". Унинг тарихига ҳурматим доим баланд, сабаби ўзим унинг бир қисми бўлганман. Менимча доим ҳиссиётларни ушлаб туриш керак.

- "Пахтакор" бугун 3 нафар марказий ҳимоячи билан бошлади. Сиз бундай сюрпризни кутганмидингиз?

- Агар рақиб схемани алмаштирса ва ҳимояни кучайтирса ким ғалабага яқинроқ экани ҳақида гапиришга ҳожат борми? Албатта биз учун кутилмаган ҳол бўлди, аммо қанотлардаги ўйинда бизга ёрдам берди. Кубок баҳсида кучли жамоа ғолиб бўлсин!


Рейтинг: -41   
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика