RU

Последние новости

09:57“Барселона“га қарши ўйинда ҳакам икки марта “Реал“ фойдасига қўпол хатога йўл қўйган — Archivo VAR  26 09:25Ўзбекистон кубоги. Бугун ярим финалнинг дастлабки учрашувлари бўлиб ўтади  0 08:52Мавсумдаги 4-“Эл Классико“да ғалаба қозонган Флик кеча нималар деди?  20 08:21Францияда мавсумнинг энг яхшилари аниқланди. Рамзий термадан 9 нафар ПСЖ футболчиси жой олди  1 07:51Мбаппе "Реал"нинг барча даврларидаги рекордини янгилади  11 07:22Анчелотти кечаги мағлубият сабабларини маълум қилди  25 07:00Суперлига. "Сўғдиёна"ни Қобилов, "Машъал"ни эса Муртазоев мағлубиятдан қутқарди, "Навбаҳор" эса битта гол билан ғалабага эришди  0 02:12Сергей Лушан: "Битта голдан сўнг футболчиларни яна ҳужум қилишга мажбурлай олмаяпмиз"  5 01:57Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Файҳа" меҳмонда "Ал Иттиҳод"дан йирик мағлубият қабул қилиб олди, Бензема дубль қайд этди, Шукуров тўлиқ ўйнади  3 01:52А Серия. "Интер" Туринда ғалабага эришди, "Наполи" ўз уйида "Женоа"ни мағлуб этолмади — икки тур қолганда орадаги фарқ бир очко  3 00:07Ҳаким Фузайлов: "Бугун "Навбаҳор"га мағлуб бўлдик, аммо ортда қолган ҳеч бир беллашувда ўйин борасида рақибга ютқазмадик"  1 23:45РПЛ. "Рубин" 90-дақиқадаги гол эвазига ғалабага эришди, Ашурматов эса...  0 22:47Никола Лазаревич: "Иккинчи бўлимда кўпроқ гол уришимиз мумкин эди"  2 22:44АПЛ. "Арсенал" тўртта тўп киритилган "Ливерпуль"га қарши ўйинда ирода қайд этди  13 22:34Асрор Алиқулов: "Рақиблардан чўчиётганимиз йўқ"  1

Самвел Бабаян мавсум охирига келибгина U-21 жамоаси ҳақида танқидий фикр билдирди Новости

Самвел Бабаян мавсум охирига келибгина U-21 жамоаси ҳақида танқидий фикр билдирди

Кеча Осиё чемпионлар лигаси 5-турида "Навбаҳор" Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" клубини қабул қилди.

Ушбу ўйиндан кейинги матбуот анжуманида "лочинлар" устози Самвел Бабаян журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

Саволлардан бири қуйидагича бўлди: - Ротация ҳақида гапирдингиз. Лекин бизнингча "Насаф", "Пахтакор" каби азалий рақиблар билан солиштирсак, "Навбаҳор"нинг захира ўриндиғи энг кучлиси. Айнан қайси позицияларда сизга ўйинчилар етишмаяпти?

Самвел Вячеславович эса бу саволга қуйидагича жавоб қайтарди:

"Захирамизда ёш футболчилар ўтирибди. Ёшлар жамоасида ўйнайдиган футболчиларимиз ўз мусобақасида сўнгги ўринда боришмоқда. Улар ҳали чемпионлар лигасига тайёр эмас. Чемпионлик даражасига мос футболчилар жалб этишимиз керак".


Ҳа, мураббий тўғри айтди U-21 чемпионатида "Навбаҳор" жамоаси 25та ўйиндан 17 очко тўплаб 14та клуб орасида 14-ўринни эгаллаб турибди. "Навбаҳор-Фарм" эса Про лигада иштирок этди ва 11та клуб орасида 9-ўринни эгаллади.

16 август куни сайтимизда "Навбаҳор-Фарм" ва "Навбаҳор" U-21 жамоаларининг аҳволи оғирлиги ҳақида мақола чиққанди. Ўша мақолада ёшлар жамоаларига эътибор пастлиги, апрель ойидан буён маош олинмагани, яшаш шароитларидаги қийинчиликлар ҳақида ёзилганди. Аммо билишимизча Наманган вилояти ҳокимлиги ҳам, "Навбаҳор" клуби ҳам ёшлар жамоасига эътибор қаратишмади. Ҳар ҳолда ноябрь ойида ҳам шу жамоа аъзолари ҳамон пулларимизни беришмади, лекин асосий таркибга ОЧЛ учун катта харажатлар қилинмоқда деб мурожаат қилишди.

Наманган ҳокимлиги ўз пулларини асосий ва ёшлар жамоасига қанчадан тақсимлашига аралаша олмаймиз. Лекин йил бошида ЎФА билан келишилган сметада ёшлар жамоасига қанчадир пул ажратилиши ҳақида банд бўлса керак. Пойдеворни (ёшлар жамоасини) мустаҳкам қилмай туриб, бино ташқи кўринишига (асосий таркибга) қанча пул тиксангиз ҳам якун нима бўлишини кўпчилик яхши билади.

"Пахтакор" ва "Локомотив"да ишлаганида Самвел Бабаян асосан ёшларга эътибор қаратар эди. Аммо Наманганда негадир бу фалсафасидан чекингани одамни хафа қилади. Сабаби Самвел Бабаян ёш футболчиларга қўрқмасдан ишониб, уларни терма жамоа даражасига олиб чиқа оладиган инсон ҳисобланади.

Автор : Narzulla Saydullayev
Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика