RU

Последние новости

01:45ЕЧЛ. "Ньюкасл" — "Барселона" 0:0 (матнли трансляция)  23 01:32Акмал Рустамов: "Бешинчи ўриндан ҳам юқорида бўлмоқчимиз"  0 00:48БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Ажман"ни мағлуб этиб, муҳим очколарни қўлга киритди  0 00:44Камолиддин Тожиев: "Йигитларни танимадим. Нима бўлганини билмайман..."  7 00:39ЕЧЛ. Дастлабки баҳсда "Галатасарой" ўз уйида "Ливерпул"ни мағлуб этди  46 00:34Тимур Кападзе: "Пахтакор"ни ютиш ёқимли. Футболни қуришдан кўра, уни бузиш осонроқ"  4 00:21Исломбек Исмоилов: "Ҳар тур нохуш анъанага чек қўйяпмиз"  3 00:01"Атлетико" — "Тоттенхэм" ва "Аталанта" — "Бавария" ўйинлари учун таркиблар маълум  10 23:47"Ньюкасл" — "Барселона". Таркиблар маълум  19 23:45Суперлига. "Машъал" – "Қизилқум" 0:2  0 23:31Дориев Шимолий Македония миллий терма жамоасидан чақирув олди  2 23:14Самвел Бабаян: "Бугун "Нефтчи" тарихини ёзаётган футболчиларни бир пайтлар ўзим катта қилганман"  26 22:45Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди  150 22:12ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида "Габала"га 7 та гол урди ва чемпионлик учун янада дадил қадам ташлади  1 21:45Суперлига. "Қизилқум" Навоийда "Машъал"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  8

Самвел Бабаян "Локомотив"да иш бошлади Новости

Самвел Бабаян "Локомотив"да иш бошлади

Ўзбек футболининг таниқли ва тажрибали мутахассисларидан бири Самвел Бабаян "Локомотив" футбол клубида фаолият олиб боради.

Самвел Вячеславович "Локомотив" профессионал футбол клуби президент маслаҳатчиси этиб тайинланди.

Футбол мухлисларига яхши маълум, Самвел Бабаян асосан "Пахтакор" футбол клубидаги бир неча йиллик фаолияти орқали кенг жамоатчиликка танилган. Унинг катта тажрибаси ҳамда ўзбек футболидаги самарали меҳнатини инобатга олиб "Локомотив" ПФК раҳбарияти ишга таклиф этди.

Самвел Бабаян "Пахтакор"даги фаолияти давомида кўплаб ютуқларни қўлга киритган. У раҳбарлик қилган йиллари "Пахтакор" 9 бор мамлакат миллий чемпионати ҳамда 8 марта Ўзбекистон Кубоги ғолиби деб топилган. Бундан ташқари "Пахтакор"нинг икки бор (2002/2003, 2004) Осиё чемпионлар лигаси ярим финалига қадар етиб боришида, 2002 йил мавсум кунларига кўра "Осиёнинг энг яхши футбол клуби" деб топилишида, шунингдек МДҲ Кубогининг 2007 йилги мусобақасида чемпион бўлиши ҳамда кейинги йил финалга қадар етиб боришида қўшган ҳиссаси катта. 

Бундан ташқари Самвел Бабаян Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи сифатида ҳам самарали меҳнат қилган ҳамда унинг қўл остида 42 нафар футболчи мамлакат бош жамоасида ўз дебютини нишонлаган. Шунингдек, Самвел Вячеславович турли йилларда Ўзбекистоннинг олимпия, ёшлар ва ўсмирлар терма жамоаларига "Пахтакор" менежери сифатида 200га яқин футболчиларни тарбиялаб берган. Яна шуни таъкидлаш жоиз, Самвел Бабаян ўзбек футболига қўшган улкан ҳиссаси туфайли икки бор Ўзбекистоннинг "Энг яхши мураббийи" деб топилган.

Ўйлаймизки, шундай мутахассиснинг катта тажрибаси эндиликда "Локомотив" футбол клубининг ҳам янги босқичга чиқишида қўл келади. Самвел Бабаян олдига "Локомотив" ПФК президенти Раджапов Мансур Кучкарович томонидан қуйидаги асосий вазифалар белгилаб қўйилди:

1. Клуб инфратузилмасини кўтариш ҳамда янги босқичга олиб чиқиш;

2. "Локомотив" болалар ва ўсмирлар футбол мактабини ривожлантириш ва замонавий фаолият юритишини йўлга қўйиш;

3. Клуб материал-техник базасини янада шакллантириш ҳамда бунинг учун керакли барча чора-тадбирларни амалга ошириш.

"Локомотив" футбол клуби учун Самвел Бабаяндек етук футбол мутахассисини ўзаро ҳамкорлик асосида иш юритишга таклиф этиш катта шараф ҳисобланади ҳамда у кишининг кейинги фаолиятига омад тилаб қоламиз.

"Локомотив" ПФК матбуот хизмати.


Рейтинг: -638   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика