RU

Последние новости

00:15Мбаппенинг укаси ҳам ПСЖни тарк этади  0 00:02Файзуллаевнинг иккита голли паси ЦСКАнинг йирик ғалабасига ёрдам берди  8 23:45"Болонья" - "Ювентус"  2 23:30Февзи Давлетов: "Ўйин сифатидан кўнглим тўлди, натижадан эса йўқ"  1 23:04Рўзиқул Бердиев: "Иккинчи рақам бўлиб ҳаракатланиш ўйиндан аввалги режамиз эди. Бундай қийин учрашувларда энг муҳими натижа"  12 22:56Чемпионшипга равона бўлган жамоа устози "Бавария" бош мураббийига айланиши мумкин  2 22:43Тухель "Бавария"дан кетгани учун яхшигина товон пули олади  1 22:32Россиялик ҳакам "Сурхон" - "Насаф" ўйинидаги вазият ҳақида: "Бош ҳакам мақтовга лойиқ"  11 22:15БАА. Амонов ва Абдуллаев жамоаси "Ал Шаржа"га мағлуб бўлди  0 21:30"Ливерпуль" янги бош мураббий номини эълон қилди  7 21:05Суперлига. 105 дақиқа давом этган ўйинда "Насаф" "Сурхон"ни кичик ҳисобда таслим қилди  91 21:00Суперлига. "Динамо" Жиззахда "Пахтакор" билан муроса кўчасини танлади  78 19:58Ўзбекистонда ўтадиган ФИФА Футзал Жаҳон чемпионати-2024 мусобақасининг расмий логотипи эълон қилинди  3 19:53Аргентина терма жамоасига чақирилганлар рўйхати эълон қилинди  5 19:49"Марсел"нинг 3 нафар футболчиси ўққа тутилди  0

Самвел Бабаян: "Иккинчи даврадаги режаларимизда Аҳмедов ҳам, Тўхтасинов ҳам бор" Новости

Самвел Бабаян: "Иккинчи даврадаги режаларимизда Аҳмедов ҳам, Тўхтасинов ҳам бор"

Coca Cola Суперлига 10-туридан ўрин олган "Олимпик" – "Навбаҳор" қолдирилган беллашувидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Самвел Бабаян қатнашди.


- Ўйин ҳақидаги фикрингиз қандай?

- Ўйин бошида гол киритдик. Дастлабки 15 дақиқада ҳам бир қатор вазиятлар яратдик. Аммо улардан фойдалана олмадик. Рақиб ўйинини ҳам эътироф этиш лозим. Ёш йигитлар босимсиз, мазза қилиб футбол ўйнашмоқда. Бизга ғалаба кўпроқ керак эди. Биз ўйинни бошқаришимиз лозим эди. Аммо бунинг иложи бўлмади. Ҳали устида ишлашимиз керак бўлган жиҳатлар етарлича. Баъзан ўйиннинг боришини назоратдан чиқариб қўймоқдамиз. 

- Нурилло Тўхтасиновнинг ўйинидан мамнун эмаслигингиз ва давралар оралиғида футболчини қўйиб юборишга тайёр эканлигингиз ҳақида эшитдик. Бунга қандай муносабат билдира оласиз?

- Бунақа гап бўлмаган. Тўхтасинов асосий таркиб ўйинчиси. У бизнинг иккинчи даврадаги режаларимиз таркибига киради. 

- Охирги дақиқаларда "Навбаҳор" ҳужум қилмади. Бу чарчоқ билан боғлиқмиди?

- Ҳужумлар қилдик. Аммо яхши вазиятлар ярата олмадик. Иккинчи таймда биринчи бўлимдагидан камроқ вазиятлар бўлди. Ҳужум қилишга рақиб жамоадан кўра кўпроқ биз ҳаракат қилдик. Аммо вазиятлар ярата олмадик. 

- АГМК билан ўйиндан кейин Азим Аҳмедов жамоа билан хайрлашганмиди?

- Нима учун ҳамма ўйинчиларимизнинг хайрлашгани, жамоадан кетаётгани ҳақида гапиряпти? Иккала ўйинчи ҳам "Навбаҳор" аъзоси. Бизнинг иккинчи даврадаги режаларимизда Аҳмедов ҳам, Тўхтасинов ҳам бор. Футболкасини мухлисларга тақдим қилгани эмоция натижасида келиб чиқди. Аҳмедов захирадан ўйинга қўшилди, ғалабага ўз ҳиссасини қўшди. Бу эса футболчининг эмоцияларга берилишига сабаб бўлди. Бунақаси бўлиб туради. Захирамизда футболкалар етарлича. 

- "Навбаҳор" биринчи даврани пешқадам сифатида якунлади. Жамоанинг ўйинидан қанчалик кўнглингиз тўлди?

- Албатта, кўпроқ очколар жамғаришни истагандик. Очко йўқотган ўйинларимизда ҳам жуда кўп имкониятлар яратгандик. 25 очко албатта кам. Аммо бу ҳақиқий реаллик. "Навбаҳор" том маънода янгидан қурилмоқда. Таркибдаги 70% ўйинчилар жамоада янги. Олдинда катта иш турибди. Жамоада етарли потенциалга эга. Айтиб ўтганимдек, ўйинни бошқариш ва ҳужумда агрессив ўйнаш борасида ишлашимиз керак. Жадвалда пешқадам эканимизга келсак, бу албатта хурсанд қилади. Ҳимоя чизиғимиз ҳам ишончли ўйин кўрсатмоқда. Ўтказиб юборилган голлар борасида ҳам энг яхши натижалардан бири бизга тегишли. Вазиятлардан фойдаланиш борасида эса муаммолар етарли. 

- "Навбаҳор" ўз таркибига Диёр Туроповни қўшиб олди. Жамоада яна қандай яхши ўзгаришлар бўлади?

- Биз Диёр Туроповни жамоамиз ўйинчиси сифатида расман эълон қилганимиздан сўнггина, у "Навбаҳор" футболчисига айланади. Албатта, ҳозирда бир неча ўйинчилар билан музокаралар кетмоқда. Бироқ, "Навбаҳор"нинг ҳозирги таркибида ҳам кучли ўйинчилар етарлича. Иккинчи даврада таркибга унчалик ҳам кўп ўйинчи қўшилмайди. Асосий эътибор биринчи даврадаги ўйинчиларга қаратилади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика