RU

Последние новости

15:23Канте Истанбулда қанча пул ишлайди?  2 14:56"Манчестер Сити" раҳбарияти Гвардиоланинг кетиши борасида жиддий хавотирда  1 14:27Арбелоанинг ишончи сўнди: "Реал" етакчиси энди дахлсиз эмас  3 13:59"Динамо" "Арал" дарвозасига 4 та тўп йўллади  1 13:31"Манчестер Сити"га кутилмаган рақобатчи: январда трансфер учун энг кўп харажат қилган клублар эълон қилинди  2 13:04Кантедан кейинги шов-шувли қадам: "Фенербахче" юлдуз форвардни нишонга олди  2 12:38"Кёльн" U-19 ўйинида 50 минг мухлис! УЕФА Ёшлар Лигасида ҳайратланарли рекорд  2 12:10"Лочин" стадиони қурилиши авжида  1 11:47Фабио Каннаваро: "Футболчи 17–19 ёшда тайёр бўлса, МТЖга чақирилиши лозим. Нега уларни ёши кичик деб, U-21, U-23 жамоаларида қолдиришимиз керак?"  24 11:25"Сўғдиёна" "Алтай"га ютқазди  2 10:37Левченконинг штабида ўзбекистонлик мутахассис иш бошлади  2 10:18Бекобод клубидан жиддий юриш: Хебай ва Бубаня "Металлург"га ўтиши мумкин  3 09:45Кийиниш хонасида кескин муҳит: "Реал"да Арбелоага нисбатан эътирозлар бор  22 09:20"Манчестер Сити"да Гвардиола даври якунланиши мумкин: қарор мавсум сўнгида қабул қилинади  3 08:59Sofascore. Абдуқодир Ҳусанов "Ньюкасл"га қарши ўйинда неча баҳо олди?  6

Самвел Бабаян: "Сўнгги вақтларда ОКМК ва "Навбаҳор" тўқнашуви чемпионатимиз безаги бўлиб келмоқда" Новости

Самвел Бабаян: "Сўнгги вақтларда ОКМК ва "Навбаҳор" тўқнашуви чемпионатимиз безаги бўлиб келмоқда"

Coca Cola Суперлигасининг 5-турининг марказий баҳси – ОКМК ва "Навбаҳор" жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Самвел Бабаян матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўйин ҳақидаги фикрларингиз?

- Сўнгги вақтларда ОКМК ва "Навбаҳор" тўқнашуви чемпионатимиз безаги бўлиб келмоқда. Бугун ғалабани қўлдан чиқардик деб ўйлайман. Ҳисобда олдинга чиққанимиздан сўнг футбол ўйнамай қўйдик ва ғалабани қўлдан чиқардик. Бугунги учрашув бизга дарс бўлиши керак.

- Кўп ҳакамлардан огоҳлантириш оласиз, ўзбек ҳакамларига қай даражада ишонасиз?

- Ҳакамларни муҳокама қилмайман. Бу оддий эмоциялар, ўйиндан вақтида пайдо бўлади ва кейин йўқолади.

- "Навбаҳор" икки маротаба кучли рақибларга қарши ўйнади ва икки учрашувда ҳам мағлуб бўлди. Жамоада руҳий томонлама муаммо бордек, бунга сабаб жамоа ўзидан кучсизроқ рақибларни осон мағлуб этаётганими?

- Яхши савол бўлди. Авваламбор таъкидлаб ўтишим керакки, ОКМК билан бўладиган учрашувлар ўзимизнинг ҳақиқий кучимизни кўриб олиш учун имконият. Бугунги учрашувда икки нафар асосий ўйинчимиз Даврон Ҳошимов ва Жасур Яхшибоевлар жамоага ёрдам бера олишмади ва ушбу ҳолат ҳам жамоа ўйинига таъсирини ўтказди. Лекин бугун янги ўйинчиларни синаб олишга имконият бўлди, сифат етишмади деб ўйлайман, холос. Ўз олдига катта мақсадлар қўйган жамоа бундай ўйинларда биринчи дақиқадан бошлаб, сўнгги сонияларгача диққатни жамлаб ўйнаши керак. Ўйинимизни таҳлил қилиб чиқамиз.

Рейтинг: -46   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика