RU

Последние новости

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  35 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Самвел Бабаян: "Ғалабадан барчамиз хурсандмиз" Новости

Самвел Бабаян: "Ғалабадан барчамиз хурсандмиз"

Ўзбекистон - Яман учрашувидан сўнг иккала жамоа устозлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

"Ўйлашимча ўйин мухлисларга қувонч бағишлади. Барчамиз хурсандмиз, дебют ўйинимизда ғалаба қозондик. Ҳозирги кунда Осиёда барча футбол ўйнашни ўрганиб олганини айтгандим. Ҳали йигитлар янги ўйин стилини тушуниб олишгани йўқлиги кўринди. Умуман олганда бугунги ғалабадан хурсандмиз, йигитларга раҳмат айтаман", - дейди Самвел Бабаян.

- Жасур Ҳасанов бугун захирадан майдонга тушиб ўйинни кучайтира олди, кейинги ўйинда у асосий таркибда тушиши мумкинми? Ислом Тўхтахўжаевнинг ўнг қанот ҳимоячиси эмаслиги билиниб қолди.

- Филиппинга қарши ўйин учун таркибни ўйин арафасида танлаймиз. Ўша куни тайёр бўлган футболчи майдонга тушади. Тўғри Тўхтахўжаев балки ҳужумга кам ўтгандир, аммо унинг тажрибаси туфайли майдонга туширдим. Кейинги ўйиндан олдин албатта бугунги ўйинни кўриб чиқамиз ва камчиликлар устида ишлаймиз.

- Жамоа тезкор ҳужумга ўтишни ўрнига бир бирларига кўп тўп узатишди, узун диоганаллар кам бўлди.

- Бугун кўпчилик ўйинчилар учун терма жамоадаги илк ўйин эди. Кўпчилик ҳаяжонланди. Кейинги ўйинларда янада ҳужумкорроқ ўйин намойиш этамиз.

- Бугун Сардор Рашидовнинг ҳаракатларидан қониқдингизми?

- Ҳозирча таркибимизда энг қийини Рашидовга, чунки у икки ойдан буён расмий ўйинда майдонга тушмаган. Аммо бугун Рашидов барча умидларимни оқлади, у нафақат ҳужумда, балки ҳимояда ҳам ўйнади.

- Санжар Турсуновни нима учун майдонга туширишдан мақсадингиз нима эди? Мақсадингизга етдингизми?

- Турсунов хорижда ўйнаётган тажрибали легионерларимиздан бири ҳисобланади. Унинг "Ворскла" клубида ўтказган ўйинларининг барчасини кузатиб борамиз. Шунчаки у Тошкентга кеч етиб келгани учун ҳам жамоага қўшилиб кета олмади.

- Сиз ўйиндан олдин бу таркибни энг кучли деб атадингиз, бугунги ўйинга қараб бундай деб бўлмайди...

- Балки ўзаро тушуниш жиҳатидан улар кўп хато қилишгандир, аммо бугун таркибда энг кучли футболчилар йиғилган деб ҳисоблайман.

- Яман гуруҳдаги энг кучсиз жамоа экани кўриниб қолди, кейинги ўйинларда кимлар эвазига ўйинни кучайтирмоқчисиз?

- Биз захирадан футболчи қидириш эмас, бор футболчиларнинг ўйинини кучайтиришимиз керак. Насиб қилса кейинги баҳсларда яна ғалаба билан барчани хурсанд қиламиз.


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: -5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика