RU

Последние новости

16:39Килиан Мбаппе: "Роналду - энг зўри"  0 16:36Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U20 - Қозоғистон U20 баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  4 16:14"Барселона" Левандовски борасида бир қарорга келди  1 15:50Тарихда илк бор ўзбекистонлик футбол мутахассислари ФИФА қўмитасига тайинланди  127 15:43Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U18 - Озарбайжон U18 баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  0 15:21Стивен Жеррард собиқ жамоасини бошқаришни истамади  0 14:54Юлиан Нагельсманн Виртцни мақтади  0 14:38Бруну Фернандеш: "Саудия Арабистонидан бўлган таклифни ўйлаб ҳам кўрмаганман"  1 14:21Андоррага қарши ўйинга 2 кун қолганида Сербия термаси бош мураббийи истеъфога чиқарилди  1 13:59Месси МЛСнинг яна бир рекордини ўрнатди  6 12:37Игорь Сергеев: "Уругвайни “иккинчи” таркиб деб ажратиш нотўғри”  8 11:59Роналду 2025 йилда Португалия терма жамоаси сафида учта пенальтидан иккитасини ура олмади. Терма жамоа бу ўйинларнинг барчасида ғалаба қозонди  13 11:15Ўзбекистон терма жамоалари йиғини: Қайси клубнинг хиссаси каттароқ?  17 10:45Гёкереш "Арсенал"га ўтиш учун Саудия жамоасининг супер таклифидан воз кечган  2 10:17Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон U-16 термаси Японияга қарши баҳс олиб боради  3

Самвел Бабаян: "Бугунги футбол байрамида биз ғолиб бўлдик. Бундай дербиларда катта бўлганман" Новости

Самвел Бабаян: "Бугунги футбол байрамида биз ғолиб бўлдик. Бундай дербиларда катта бўлганман"

Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Нефтчи" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Самвел Бабаян матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Биринчи навбатда барча мухлисларимизни ғалаба билан табриклайман. Наманганда ҳозир катта байрам. Бу бизга каттароқ босим юклади. Байрам кунлари ғалаба қозонишимиз шарт эди. Бугун трибуналар тўлди. Тўлиқ стадиони ОЧЛ плей-офф баҳсларида ҳам кўрмадим, тўғриси. "Нефтчи" мухлисларига ҳам раҳмат. Улар жамоасига бўлган муҳаббатни намойиш этишди. Йигитларга катта раҳмат. Биз ўз вазифамизни уддаладик. Доим ғалаба ва хурсандчилик бўлсин.

- Бугунги туғилган кунингиз билан табриклайман. Руслан Жиянов ўйинга ўзгача чирой қўшди. Уни эртароқ майдонга туширишнинг иложи бормиди?

- Ўтган учрашувлардан сўнг ҳам айтиб ўтгандим. Жияновни секин асталик билан асосий таркибга қўшяпмиз. У асосий таркиб футболчиси. Биз Русланни атайлаб энг фойдали вақтда майдонга туширишни режа қилгандик ва шундай ҳам бўлди. У бугун яхши ўйин ўтказди. Унинг позициясида ўйнайдиган футболчилар ҳужумда кўп вазиятлар яратмаган бўлиши мумкин, аммо улар жамоага катта фойда келтирди. Ҳимояда кўп меҳнат қилишди. Афсуски, Жиянов каби футболчимиз битта дона. Майдонга тушиши билан ўйинни кучайтира оладиган футболчилар сони жамоамда кўпроқ бўлишини истардим. Аммо ҳозирча бори шу. Бугун ҳужум чизиғида янада кўпроқ ўзгаришларга қўл уриш ниятим бор эди. Жиянов майдонга тушди ва ўз вазифасини аъло даражада бажарди.

- Авваламбор туғилган кунингиз билан табриклайман. Ўтган мавсум "Навбаҳор" жамоасида сифатли захира йўқлиги сабабли кўп панд еганди. Жамоа жорий мавсум бир нечта тажрибали футболчиларни ўз сафига қўшиб олди. Сиз ҳозиргина ҳужумга ёрдам бера оладиган ўйинчиларни кўпроқ майдонга тушириш истаганингиз борлигини, аммо муносиб номзодлар камлигидан нолидингиз. Сизнинг фикрингизча Сиаваш Ҳақназарий етарлича маҳоратга эга эмасми? Захирада Ҳақназарийдек креатив ва тажрибали футболчи бор, бироқ сиз захира ўриндиғига яхшироқ футболчилар кераклигидан нолимоқдасиз.

- Сиз қайси ташкилотдансиз? Блогермисиз ёки журналист? Мен икки хил тенг таркибга эга бўлишни истайман, аммо бизда бундай эмас. Рақибимиз бугун 5та ўзгаришга қўл урди ва 4та ўзгариш ҳужум чизиғида рўй берди. Менга бундай имконият йўқ. Фақатгина статистика учун ўзгариш қилиш нотўғри. Майдонга тушган янги футболчи ўйинга сифат қўшиши керак. "Навбаҳор"нинг ўйинларини кўрсангиз, ким захирадан ўйинга қўшилиб жамоага ёрдам бераётганини билиб оласиз. Мен ўзимдан ўзим бундай қарорга келмайман. Мен фактларга асосланиб қарор қабул қиламан. Таркибни танлашда бир нечта жиҳатларга эътибор бераман. Машғулотларда ким қандай ўйин намойиш этаётганини кўраман ва шундан келиб чиқиб қарор қабул қиламан. Бугунги учрашувда Искандеров, Табатадзе, Исмоиловлар тўпсиз кўп меҳнат қилишди ва шу сабабли кўп куч йўқотишди. Бугун осон ўйин бўлгани йўқ. Мен захирамизда 4-5та кучли футболчига эга бўлишни истайман, аммо ҳозирча бунинг иложи йўқ.

- Биринчи ва иккинчи бўлимда яққол вазиятлар яратилди, аммо вазиятлардан фойдаланиш яна оқсамоқда. Жамоадан қанчалик кўнглингиз тўлмоқда? Жорий мавсумда "Навбаҳор"нинг чемпионлик имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Келажак ҳақида гапирмайлик. Ҳозирги ҳолат бўйича ҳаракат қилишимиз керак. Эндигина 7-тур якунланди. Олдинда ўйинлар жуда кўп. Жамоадан тўлиқ кўнглим тўлмоқда. Бугун тўпсиз ҳам жуда яхши ҳаракатландик. Ҳужумдаги вазиятлар ҳақида гапирадиган бўлсам, бугун кўп вазият яратдик. Вазиятни якунлаш бўйича бироз омадимиз келмади. Стандартлардан ҳам вазиятлар ярата олдик. Рақиб жарима майдончасига ичида агрессивроқ ўйнашимиз керак эди. "Нефтчи" ўз жарима майдончасида 9 киши бўлиб ҳимояланди. Лекин биз барибир вазиятлар яратишда давом этдик ва ўйин сўнгида гол урдик. Ҳаракат ва иштиёқ якунда ўз мевасини берди. Биз кўпроқ гол уришни мақсад қилгандик.

- "Навбаҳор" бош мураббийи сифатида ишлаётганингиздан бери "Нефтчи" жамоасига мағлуб бўлмадингиз. Бунга сабаб фарғоналикларни яхши ўрганганингизданми?

- 1995 йиллари икки жамоа ўртасида даҳшатли дербилар бўлиб ўтарди. Мен ўша вақти ёш йигитча эдим. 1996 йили эса биз чемпионликни нишонлагандик. Ҳозир эса замон бошқача. "Навбаҳор" - "Нефтчи" тўқнашувлари ҳар доим қизиқарли кечган. Ўша вақтлари стадионлар тўлар эди. "Пахтакор"да ҳам деярли 15 йил ишладим ва ўша вақтлари "Нефтчи"га қарши кўп тўқнаш келганман. Даҳшатли жанглар гувоҳи бўлганман. дербилар мени катта қилди. Бундай мухлислик барчага қўшимча жавобгарлик юклайди. Бугун футбол байрами бўлди. Наманган шаҳридаги байрам билан барчани яна бир бор табриклайман.







Рейтинг: -9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика